«ўқитувчилар» тегли мақолалар


Ўқитувчиларнинг камбағаллашиб бориши ва унинг оқибатлари ҳақида
2 феврал 2022, 19:01

Ўқитувчиларнинг камбағаллашиб бориши ва унинг оқибатлари ҳақида

Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг ойлик маошлари бошқа соҳа вакилларининг ойлигига нисбатан секинроқ ўсган, натижада таълим соҳаси вакиллари жамиятнинг бошқа вакилларига нисбатан камбағаллашган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев ўқитувчиларнинг реал даромадлари қандай камайиб борганлиги ва бунинг оқибатлари ҳақида.

Келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар маоши минг долларга етказилади — президент
10 ноябр 2021, 10:38

Келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар маоши минг долларга етказилади — президент

2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1минг долларга етказиш чоралари кўрилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида. 2020 йилда халқ таълими тизимида 13407 нафар олий тоифали ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган эди, бу умумий ўқитувчилар сонининг 2,8 фоиздан камини ташкил этади. Эълон қилинган кўрсаткичга эришиш учун уларнинг иш ҳақини қарийб 3,5 баробарга ошириш керак.

«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев
28 сентябрь 2021, 15:21

«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.

Халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди
14 июл 2021, 10:32

Халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди

Ўзбекистонда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Шунингдек, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30%га) камайган.

АҚШ Ўзбекистонга мингга яқин тилшунос ўқитувчиларни юборади
25 феврал 2021, 13:13

АҚШ Ўзбекистонга мингга яқин тилшунос ўқитувчиларни юборади

Америка Кенгашлари томонидан Ўзбекистонга инглиз тилини ривожлантириш учун 1000 га яқин ўқитувчиларнинг юборилиши режалаштирмоқда. 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркаси ташкил этилади. Бундан ташқари, «English Speaking Nation» дастури доирасида 15 мингдан зиёд ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилмоқда.

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилаётгани рад этилди
25 январ 2021, 10:24

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилаётгани рад этилди

Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди
5 ноябр 2020, 14:36

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарининг имижини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак. «Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг», — дея мурожаат қилди Шерзод Шерматов ҳокимларга.

Ўқитувчилар ойлиги энг кам маош миқдорининг 15 бараваригача оширилади
24 октябр 2020, 13:15

Ўқитувчилар ойлиги энг кам маош миқдорининг 15 бараваригача оширилади

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади. Синф раҳбарлиги учун тўловлар эса 1,5 бараварга оширилади. Шунингдек, методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда
15 сентябрь 2020, 22:48

Қашқадарёда 855 нафар ўқитувчи коронавирусга гумон қилинмоқда

Қашқадарёда коронавирусга тест топширган 855 нафар ўқитувчи инфекцияни юқтирганликда гумонланмоқда. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги ва яна бир бор текширувдан ўтиши маълум қилинди.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади
1 июл 2020, 18:25

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Ўқитувчилар учун «қоғозбозлик» юки кескин қисқартирилди. Энди улар фақат синф журналини, жумладан, электрон равишда Kundalik тизими орқали, тўлдириб борадилар. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг анъанавий ўқув дастурлари «Ўқитувчи китоби»га алмаштирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг