Ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди, дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30%га) камайган.

Фото: Халқ таълим вазирлиги

Маълумотга кўра, 2018−2019 йилларда Ўзбекистонда халқ таълими тизимидаги жами ўқитувчилар сони 445 минг 638 нафарни ташкил этган бўлса (эркак ўқитувчилар сони — 133 минг 207 нафар), 2019−2020 йилда ўқитувчилар сони 481 минг 604 нафарни (эркак ўқитувчилар сони — 148 минг 695 нафар) ташкил этган.

2020−2021 йилдан ўқитувчилар сони 501 минг 044 нафарни ташкил этган бўлса, бунда эркак ўқитувчилар сони 159 минг 104 нафарга етган.