Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида Ислом Каримовнинг бюсти учун пул йиғилаётганлиги ҳақида хабар тарқалган. Хабарга кўра, бюст 450 минг сўм этиб белгиланган ва 10 минг сўмдан барча ўқитувчилар топшириши керак бўлган. Ушбу ҳолатга вилоят халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида вилоятдаги бир қанча ташкилот ва муассасаларга 200 дона бюст тақсимланган.

Ҳозирда ушуб бюстлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ҳомийлик ёки бюджетдан ташқари тушган маблағ асосида шакллантириб мактабларга тарқатиш учун сақланаётганлиги маълум қилинди.

Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон, Деҳқонободда И.Каримовнинг бюсти ўзлари ташуббус кўрсатган мактаб директорларига тарқатилгани ва пул маблағлари мактаблар жамоасидан йиғиб олинмаганлиги айтилмоқда.