Шанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 4 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Дзюдочилар Достон Рузиев ва Халимажон Қурбонова, велоспортчи Ольга Забелинская, боксчи Нигина Ўктамова илк иштирокини бошлайди. Ўзбекистонлик футболчилар эса Мисрга қарши ўйнайди.
У ирсий касаллик туфайли 3 ёшида юролмай қолган, 12 ёшигача бунга «свет» йўқ пайти қилинган уколни сабаб деб билган. «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган Муҳайё Абдусатторова.
Самбо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритди. Улар бу натижа билан иккинчи ўринни банд қилди.
Перу давлатида ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи 12 та медаль олди.
Миллий олимпия қўмитаси спорт ташкилотлари билан бирга Парижда ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига тайёргарлик учун январь-март ойларида 73,3 млрд сўм маблағ сарфлади. Бу спортчиларнинг тайёргарлиги, уларга анжом ва инвентарлар харид қилиш, ташкилотларнинг устав харажати ва бошқалар учун йўналтирилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова иккинчи марта жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. У финалда азалий рақиби италиялик Одетт Гюффридага мағлуб бўлди. Диёранинг чемпионатдаги баҳслари ҳақида батафсил танишинг (фото, видео, статистика).
Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки уларни пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.
Тошкентда ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар жами 7 та: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Медалларнинг 5 тасига жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди.
Саудия Арабистонида ўтган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди. Спортчилар 27−28 апрель кунлари Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.
Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Болгарияда бокс бўйича «кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнирида ўзбекистонликлар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида кетма-кет тўртинчи йил 1-ўринни эгаллади.
Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида КХДР умумий медаллар бўйича 1-ўрин (33 та медаль), Жанубий Корея 2-ўрин (27 та), Ўзбекистон эса 3-ўрин (25 та)ни эгаллади. Ўзбекистонлик эркак спортчилар очколар борасида энг яхши натижа кўрсатди (умумий рўйхат).
Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.
Президент Термиздаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига борди. У Сурхондарё ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, аммо улар шуғулланаётган спорт турлари чекланганини айтиб, бу соҳага 30 млрд сўм ажратилишини билдирди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга эса 50 млн доллар йўналтирилади.
Қозоғистонда ўтган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар 15 медаль: 3 олтин, 2 кумуш ва 10 та бронзани қўлга киритди. Бу жамоа учун медаллар жамғариш бўйича энг яхши натижа бўлди.
1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
Хитойда Осиё ўйинларидан 2 кун ўтиб бошланган таэквондонинг WT йўналиши бўйича гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалга эга чиқди: Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов учинчи, Никита Рафалович эса иккинчи ўринни олди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг