12−21 апрель кунлари Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Миллий олимпия қўмитаси унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берди.

Олтин медаль:

  • Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмирлар)

Кумуш медаль:

  • Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

Бронза медаль:

  • Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
  • Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар).

Бу ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчилар 27−28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.