Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза — жами 4 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўпкураш дастурида 666 очко жамғарган Заҳриддин Шокиров кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш секторида қатнашган Иван Денисов 16.18 метр билан бронза медали соҳибига айланди. Аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсида иштирок этган Малика Насриддинова чемпионатда 15.42 метр натижа кўрсатиб, кумуш медаль олди. 2-бронза медалга 4×400 метрга эстафета баҳсида аёллар жамоаси эга чиқди.

енгил атлетика, осиё чемпионати, спорт, эрон

Заҳриддин Шокиров (кўпкураш).

енгил атлетика, осиё чемпионати, спорт, эрон

Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш).

енгил атлетика, осиё чемпионати, спорт, эрон

Малика Насриддинова (ядро улоқтириш).

енгил атлетика, осиё чемпионати, спорт, эрон

4х400 метрга эстафета, аёллар (бронза медаль).