Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионати якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мусобақада ўзбекистонлик каратэчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза — жами 15 та медални қўлга киритилди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун медаллар жамғариш бўйича энг яхши натижадир, дейилади МОҚ хабарида.

Олтин медаль:

-67 кг: Абдулваҳоб Рашидов (ўсмирлар)
-54 кг: Моҳинур Тешабоева (ўсмирлар)
-61 кг: Саида Мусахонова (ўсмирлар)

Кумуш медаль:

-61 кг: Севинч Отабоева (ёшлар)
-70 кг: Бекзод Зоиров (ёшлар)

Бронза медали:

-55 кг: Дилмурод Камолиддинов (ёшлар)
-50 кг: Шодия Зиёдуллаева (ёшлар)
-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (ўсмирлар)
-57 кг: Исомиддин Каримов (ўсмирлар)
+70 кг: Сардор Баҳромов (ўсмирлар)
-47 кг: Диёра Пўлатова (ўсмирлар)
-66 кг: Моҳичеҳра Абдураимова (ўсмирлар)
-48 кг: Гулшан Алимардонова (ўсмирлар)
Абдулазиз Расулов (ката, ўсмирлар)
Йигитлар ўртасида жамоавий ката дастури (ўсмирлар).