«референдум» тегли мақолалар


ЕХҲТ референдумни кузатиш учун чекланган миссияни юборади
11 август 2022, 13:39

ЕХҲТ референдумни кузатиш учун чекланган миссияни юборади

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистон референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолайди
18 июл 2022, 12:46

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистон референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолайди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди
29 июн 2022, 10:27

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди

Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.

Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклиф этилди
20 июн 2022, 13:55

Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклиф этилди

Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди
18 июн 2022, 09:00

Референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

Референдум тўғрисидаги қонунга сайлов комиссиялари ваколатларини ўзгартириш, кузатувчилар ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқаларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Шунингдек, референдумда қабул қилинган қарорларни фақат референдумда бекор қилиш талабига истисно киритилди.

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади
13 июн 2022, 10:21

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади

Депутатлар референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди
6 июн 2022, 10:04

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунлангани ва унда 7,9 млн фуқаро (сайловчиларнинг 86,06%) қатнашганини маълум қилди. Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 77,18 фоиз сайловчи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган, 18,66 фоизи эса қарши овоз берган.

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда
18 май 2022, 10:45

Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга ҳозирлик кўрилмоқда

5 июнь куни Қозоғистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Тузатишларда президентнинг яқин қариндошларига сиёсий давлат хизматчиси лавозимларини эгаллашни тақиқлаш, Қозоғистоннинг биринчи президенти белгилаган тамойилларнинг ўзгармаслиги ҳақидаги қоидаларни истисно қилиш ва бошқалар таклиф қилинган.

Шотландия яна Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини кўриб чиқмоқчи
16 феврал 2021, 16:09

Шотландия яна Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини кўриб чиқмоқчи

Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласи бўйича сўнгги етти йил ичида иккинчи бор референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик учун биринчи референдум 2014 йил ўтказилган, унда 55% шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш тарафдорлари сифатида овоз беришган.

Садир Жапаров Қирғизистон президент сайловларида етакчилик қилмоқда
11 январ 2021, 11:33

Садир Жапаров Қирғизистон президент сайловларида етакчилик қилмоқда

Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Содир Жапаров деярли 80 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи мамлакатдаги президентлик бошқарув шакли учун овоз берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг