19−21 июль кунлари Ўзбекистон ташриф буюрган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун мамлакатга чекланган миссияни юборишни тавсия қилди. Бу ҳақида 5 август куни эълон қилинган миссия ҳисоботида қайд этилган.

Миссия экспертларнинг асосий гуруҳидан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб референдум жараёнини кузатиш учун ЕХҲТга аъзо давлатлардан 14 нафар узоқ муддатли кузатувчиларни юборишни тавсия этди.

Миссия чекланган миқдордаги референдум участкаларига ташриф буюради, овоз бериш жараёнининг тизимли мониторинги таъминланмайди, дейилади ҳисоботда. Анъанага кўра, миссия референдумнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ҳам кузатиб боради.

Ўзбекистондаги сўнгги миссиянинг мақсади референдумдан олдинги вазият ва ушбу тадбирга тайёргарлик кўришни баҳолашдан иборат эди. У давлат органлари — Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бошқалар, қолаверса, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ҳисоботда таъкидланишича, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган асосий қонунга киритилган ўзгартишлар тўплами Конституциянинг 128 моддадан 64 тасига 200 та ўзгартириш ва қўшимчалар, қолаверса, янги 6 та моддани киритишни назарда тутади. Улардан баъзилари инсоннинг айрим ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва процессуал кафолатларини ҳимоя қилишга тегишли. 90 моддага киритилган тузатиш президентнинг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача кўпайтиришни назарда тутади.

Миссиянинг кўплаб суҳбатдошлари таклиф қилинган тузатишларни мамнуният билан кутиб олишди, аммо бошқалар «президент мандатининг узайтирилиши ҳамда илгари ДИИҲБ баҳолашларида кўрсатилганидек, қонуности ҳужжатлари сўз еркинлиги, тинч йиғилишлар ва ассоциаций тўпланишини чеклашда давом этишидан хавотирларини билдириб, улар кутилаётган конституциявий тузатишларни тўғри амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар», дейилади баёнотда.

Ҳокимият вакиллари фуқароларнинг Конституцияга киритилган тузатишларни муҳокама қилишда юқори фаоллигини қайд этишлари ва мамлакатнинг барча минтақаларида жамоатчилик муҳокамаларини ўтказишилиши еълон қилинганини таъкидлашганларига қарамасдан ДИИҲБнинг айрим суҳбатдошлари тузатишларни киритиш жараёнининг паст шаффофлиги ҳамда назорат ва мувозанат механизмларини кучайтириш тўғрисидаги тузатишлар қонуннинг якуний лойиҳасида акс этадими ёки йўқми деган шубҳаларни билдирдилар.

Марказий сайлов комиссиясига таяниб, миссия маълум қилишича, ўзгартиришлар референдумга ягона тўплам тарзида киритилади ва фуқароларга ўзгартиришларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралган биргина савол берилади.

Ҳисоботда таъкидланишича, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Референдум тўғрисидаги қонун жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга референдум ўтказиш учун МСКга ихтиёрий равишда маблағларни ўтказишга рухсат беради. Шу билан бирга, қонунда шаффоф ва ҳисобдор референдум кампаниясини молиялаштириш тизимининг асосий жиҳатлари, кампанияни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш, назорат ва мониторинг қилиш, қолаверса, қоидабузарликлар учун санкциялар тўғрисидаги қоидалар мавжуд эмас.

Қонун сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларига референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча тадбирларда иштирок этиш имконини беради. Бироқ, халқаро стандартларга ва ДИИҲБнинг аввалги тавсияларига зид бўлган фуқаролик кузатувчилари кузатуви бўйича ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас, дейилади ҳисоботда.

Референдум тўғрисидаги қонун Ўзбекистон фуқароларига, жамоат бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига референдум ўтказишни ёқлаб ёки унга қарши, қонун лойиҳаси, амалдаги қонун ёки референдумга қўйилган бошқа масала бўйича эркин ташвиқот олиб боришга имкон беради. Ташвиқот ишлари учун ОАВлардан фойдаланиш мумкин.

Шу билан бирга, қонун жараённи холис ёритишни ёки кампаниялар учун тенг шароитлар кафолатини талаб қилмайди, дея таъкидлади миссия. Миллий телерадиокомпаниянинг Миссияга маълум қилишича, улар референдумни танқид қилиш ниятида бўлганларга сўз бериш ниятида.

Миссия суҳбатдошлари шу пайтгача ҳеч бир ташкилот ёки гуруҳ референдумга қарши чиқмаганлигига эътибор қаратди.

«ДИИҲБ миссиясининг барча суҳбатдошлари референдум жараёнини мустақил назорат қилиш муҳимлиги ва кузатув бўйича ДИИҲБ фаолияти зарурлигини таъкидлади», дейилади ЕХҲТнинг кузатув гуруҳини юбориш тўғрисидаги ҳужжатда.