«зўрлаш» тегли мақолалар


Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда 12 ёшли қизчани зўрлашда гумонланмоқда
19 июл 2021, 15:24

Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда 12 ёшли қизчани зўрлашда гумонланмоқда

46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 2009 йилда туғилган қизчани зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди
22 апрель 2021, 13:09

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди

Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2021, 16:20

Термизда ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Термиз прокурори 16 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ўтказилган қўшимча текширув ҳаракатлари натижасига кўра, «мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида» жиноят иши қўзғатилди.

Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини узайтириш таклиф этиляпти
24 март 2021, 01:41

Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини узайтириш таклиф этиляпти

Бош прокуратура Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга оид президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, Ўзбекистонда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини 13 ёшдан 14 ёшгача узайтириш таклиф этиляпти. Бундан ташқари, Жиноят кодексига самосуд жиноятига оид нормани киритиш, 128-, 129-моддалари санкцияларини ошириш мақсад қилинган.

Қувада 19 ёшли қиз ўғирланиб, бир ой давомида уч киши томонидан зўрлангани айтилмоқда
21 январ 2021, 15:44

Қувада 19 ёшли қиз ўғирланиб, бир ой давомида уч киши томонидан зўрлангани айтилмоқда

Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 19 ёшли қиз 2020 йилнинг март ойида ўғирлаб кетилганини маълум қилди. У бир ой давомида уч нафар шахс томонидан зўрланиб, номусига тегилганлигини, улардан бири вояга етмаган 16 ёшли йигит бўлганлигини айтмоқда. Уйга қайтгач, қизнинг ҳомиладорлиги билинади ва воқеадан хабар топган отаси уни уйдан ҳайдаб юборади. Ҳолатни ўрганиб чиққан туман ИИБси бунда жиноят аломати йўқлигини айтиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.

Андижонда 65 ёшли эркак вояга етмаган қизни зўрлашда айбланмоқда
18 ноябр 2020, 09:48

Андижонда 65 ёшли эркак вояга етмаган қизни зўрлашда айбланмоқда

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида вояга етмаган қиз (ногирон, 2004 йилда туғилган) 65 ёшли қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, эркак 2018 йилдан бери қиз билан жинсий алоқада бўлган.

Машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берилди
11 сентябрь 2020, 17:22

Машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берилди

Бош прокуратура машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига теккани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берди. Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш белгиланди.

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда
1 июл 2020, 17:58

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг