Санкт-Петербургнинг Невский туманида 12 ёшли қизчини зўрлаганликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда «78.ru» нашри.

Маълум қилинишича, 17 июль куни полицияга 31 ёшли аёл мурожаат қилиб, 2009 йилда туғилган қизини Стрелков кўчаси 9-уй ёнида номаълум шахс зўрлагани тўғрисида шикоят қилган.

Олиб борилган қидирув ишлари давомида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ, ўзбекистонлик 30 ёшли талаба Токиодаги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик чоғида япониялик қизни зўрлаганликда айбланаётгани ҳақида хабар берилган эди.