«жарима» тегли мақолалар


ИИВ ва ССВ: Тез тиббий ёрдам машиналарига ёзилган жарималар бекор қилинади
9 январ 2023, 18:27

ИИВ ва ССВ: Тез тиббий ёрдам машиналарига ёзилган жарималар бекор қилинади

Тез тиббий ёрдам автомобилларига жарима белгиланаётгани ва улар бекор қилинмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ва ССВ ҳолат бўйича қўшма баёнот эълон қилиб, ушбу турдаги жарималар бекор қилинишини маълум қилди.

Борис Жонсон карантин қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлади
13 апрель 2022, 14:12

Борис Жонсон карантин қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2020 йилда карантин қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилди. У мамлакат тарихида қоидабузарлик учун жазоланган биринчи бош вазирга айланди. Шунингдек, бош вазирнинг рафиқаси ва ғазначилик канцлери ҳам ушбу иш юзасидан жарима тўлаган.

Бухорода товус патини юлган қизнинг онасига баённома тузилди
30 март 2022, 12:49

Бухорода товус патини юлган қизнинг онасига баённома тузилди

Бухородаги «Ситораи Моҳи Хосса» тарихий музей-мажмуасида товус патини юлиб олган қизнинг онасига болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармагани учун баённома тузилди.

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади
11 январ 2022, 11:56

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.

«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида
10 январ 2022, 18:20

«Жарима тўғрисида гап йўқ». Ҳабибулла Оқилов ниқоб тақмаганлар жаримага тортилиши ҳақида

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмаслиги, аксинча огоҳлантирилиши таъкидланганини маълум қилди. «Йўлда тўхтатган милиция, Миллий гвардия ходими ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди у.

Яккасаройда 81 туп ноқонуний кесилган дарахт учун тўланган жарима Экоқўмитага ўтказиб берилди
28 декабр 2021, 13:28

Яккасаройда 81 туп ноқонуний кесилган дарахт учун тўланган жарима Экоқўмитага ўтказиб берилди

Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан 1 млрд 890 млн сўм ундирилган эди. Депутат Расул Кушербаев департамент бу пулларни Экоқўмитага ўтказмаётгани ҳақида пост қолдириб, бироз вақтдан сўнг уни ўчириб ташлаганди. 28 декабрь куни Тошкент шаҳар экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жарима пули Экоқўмитага ўтказилганини маълум қилди.

Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди
4 декабр 2020, 19:30

Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди

Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50−100 БҲМ дан 100−150 БҲМ гача оширилди. Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.

Буюк Британия коронавирусга қарши чораларни қайтадан кучайтирмоқда
10 сентябрь 2020, 16:08

Буюк Британия коронавирусга қарши чораларни қайтадан кучайтирмоқда

Буюк Британия ҳукумати коронавирус ҳолатлари сони кўпайгани сабабли олти кишидан ортиқ ҳолда гуруҳ бўлиб тўпланишни тақиқлади. Тақиқни бузганлар 100 фунтдан 3200 фунтгача жаримага тортилади.

Тошкент вилоятида 70 км/с ўрнига 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар байкерга чора кўрилди
24 август 2020, 19:23

Тошкент вилоятида 70 км/с ўрнига 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар байкерга чора кўрилди

Тошкент вилоятида ёз ойлари давомида 70 км/с тезлик чеклови ўрнатилган жойларда 170 км/с гача тезликда ҳаракатланган 65 нафар мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг