«дарахтлар кесилиши» тегли мақолалар


Деновда 109 туп дарахт кесилишидан етказилган зарар 65 млн сўм эмас, 995 млн сўм экани маълум бўлди
22 сентябрь 2021, 13:27

Деновда 109 туп дарахт кесилишидан етказилган зарар 65 млн сўм эмас, 995 млн сўм экани маълум бўлди

Сурхондарё вилоят экология бошқармаси Денов тумани марказида ноқонуний кесилган 109 туп дарахт учун 65 млн сўм миқдорида зарар ҳисоблади. Депутат Расул Кушербаевнинг сўровидан сўнг зарар қайта ҳисобланиб, аслининг унинг миқдори 995 млн сўм экани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Шўрчи тумани ҳокими сохта ҳужжат асосида қурилиш учун ер ажратган, натижада 160 тупдан ортиқ тут дарахти кесиб ташланди
15 сентябрь 2021, 13:23

Шўрчи тумани ҳокими сохта ҳужжат асосида қурилиш учун ер ажратган, натижада 160 тупдан ортиқ тут дарахти кесиб ташланди

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 160 тупдан ошиқ тут дарахти кесиб ташланган ва тутзор боғ ўрнида қурилиш бошланган. Ўрганишларга кўра, туман ҳокимлиги сохта ҳужжатга асосланиб, ушбу ҳудудни автобус бекати ва шаҳобча қуриш учун ажратиш бўйича қарор чиқарган. Ҳозирда қурилиш тўлиқ тўхтатилган.

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади. Экология полицияси ташкил этилади
24 август 2021, 17:22

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади. Экология полицияси ташкил этилади

Президент топшириғига кўра, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиши маълум қилинди.

Темурийлар боғлари ва Тошкентнинг яшил ўтмиши
21 август 2021, 12:29

Темурийлар боғлари ва Тошкентнинг яшил ўтмиши

2009 йилнинг охиридан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида назоратсиз равишда асрий дарахтлар кесиб ташланмоқда. Биз мактаб парталарида эшитганимиз буюк аждодларимизнинг меросидан ибрат олмасдан, ўз қўлларимиз билан ватанимизни саҳрога айлантирмоқдамиз. Тарихчи Таир Гюл Темурийзодалар ўз империяларини кўкаламзорлаштиришга қандай эътибор қаратганлари, Ўрта Осиё боғчилик санъатининг дунёга таъсири ҳамда нима сабабдан ота-боболаримизнинг яшил анъаналарини давом эттиришимиз лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси
31 июл 2021, 13:15

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси

2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилган, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Сенат раиси Танзила Нарбаева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганлиги таъкидлади. «Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти», — деди у.

Иштихонда 8 туп дарахтларни ўзбошимчалик билан кесган фуқароларга 63,7 млн сўм компенсация белгиланди
8 июл 2021, 14:25 1

Иштихонда 8 туп дарахтларни ўзбошимчалик билан кесган фуқароларга 63,7 млн сўм компенсация белгиланди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида 3 нафар томонидан 6 туп заранг ва 2 туп шумтол дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Фуқароларнинг ҳар бирига 1 млн 225 минг сўмдан жарима ва 63 млн 700 млн сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланди.

Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланди
6 июл 2021, 18:25 1

Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 млн 245 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ўсимлик дунёсига 329 млн 157 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Сергели — Қўйлиқ ерусти метроси қурилиши атрофидаги 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади
3 июн 2021, 12:27

Сергели — Қўйлиқ ерусти метроси қурилиши атрофидаги 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади

Ерусти метросининг Миробод туманидан ўтадиган қисмидаги 66 та, Сергели туманидан ўтадиган қисмидаги 168 та, Янгиҳаёт туманидан ўтадиган қисмидаги 551 та — жами 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади. Кўчириш имкони бўлмаса уларни кесишга рухсат берилган. Кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп кўчатларни экиш ва икки йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Умр баҳосидаги дарахтлар
27 май 2021, 18:58

Умр баҳосидаги дарахтлар

Нархларнинг, тарифларнинг кўтарилиши ёки янги божларнинг жорий қилиниши ҳақида сўз борганда, кимдир ҳазиллашиб, яна кимдир умидсизликка тушиб: «Балки, ҳавони ҳам пуллик қиларсизлар?» деб қўяди. Шаҳар дарахтларининг аҳамияти ва уларни кесишни тўхтатиш лозимлигини эслата туриб, «Газета.uz» колумнисти Ботир Қобилов ҳар бир дарахтнинг қиймати жуда юқори эканлиги ва шаҳар аҳолиси анчадан буён нафақат пул билан, балки ўз соғликлари билан ҳам бунинг бадалини тўлаб келаётганини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг