«аока» тегли мақолалар


АОКА COVID статистикаси бўйича янгилик сабабли «Газета.uz»ни огоҳлантирди
26 ноябр 2020, 00:47

АОКА COVID статистикаси бўйича янгилик сабабли «Газета.uz»ни огоҳлантирди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Газета.uz»ни COVID-касалхоналари беморлари статистикаси ва ССВнинг коронавирус беморлари тўғрисидаги маълумотлар таққосланган янгиликни эълон қилгани учун «жиддий ҳуқуқий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди. Биз огоҳлантириш хатига таҳририятни «ноқулай» саволлар беришдан тўхташга мажбур қилишга уринишни эслатадиган кескин жавоб деб қараймиз.

Уч йилда ҳунармандчилик лойиҳаларига 100 млн долларлик кредитлар ажратилган
17 ноябр 2020, 12:43

Уч йилда ҳунармандчилик лойиҳаларига 100 млн долларлик кредитлар ажратилган

Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил ичида 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурлари ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 158 минг ҳунармандлар иш билан таъминланди ва 28 мингта лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари барча хунармандларга QR кодли махсус гувоҳномалар берилди.

Йил бошидан буён ОАВ 90 та огоҳлантириш олди
11 ноябр 2020, 20:16

Йил бошидан буён ОАВ 90 та огоҳлантириш олди

Йил бошидан буён АОКА оммавий ахборот воситаларига 90 та огоҳлантириш юборди. Давлат телеканалларига 20 га яқин хат келиб тушган бўлса, Zo’r TV ва Sevimli каналлари мос равишда 7 ва 5 та огоҳлантириш олган. Газета ва журналлар 29 марта, интернет нашрлари 22 марта огоҳлантирилди.

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади
11 ноябр 2020, 17:49

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади

Битирувчиларининг 90 фоизи ОТМга кирган ёки ишга жойлашган мактаб директорларига ўз ойлигидан ташқари қўшимча равишда 8 млн сўм, ўринбосарига 4 млн сўм миқдорида бир мартталик пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, туман бўйича рейтинги энг юқори бўлган мактаб директорларига ҳам молиявий рағбатлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Реабилитация марказларига деярли 170 нафар эркак мурожаат қилган
5 ноябр 2020, 13:56

Реабилитация марказларига деярли 170 нафар эркак мурожаат қилган

Ўзбекистонда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига нафақат аёллар, балки эркаклар ва болалар ҳам мурожаат қилишади. Январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказлар томонидан жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.

UzAuto Motors`нинг МҚКҚ ОАВга босим ўтказаётгани ҳақидаги айблови исботини топмади
23 октябр 2020, 17:39

UzAuto Motors`нинг МҚКҚ ОАВга босим ўтказаётгани ҳақидаги айблови исботини топмади

АОКА UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотини ўрганиб чиқиб, айблов исботини топмаганини маълум қилди.

Бош вазирнинг популизм ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётгани айтилди
13 октябр 2020, 23:20

Бош вазирнинг популизм ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётгани айтилди

Антимонополия қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси бош вазир иштирокидаги йиғилишда популизм ҳақида айтилган гаплар нотўғри талқин этилаётганини маълум қилди. АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев йиғилишда «раҳбарларнинг оммавий баёнотлар билан чиқишга масъулият билан ёндашиши зарурлиги» айтиб ўтилганини таъкидлади.

22 августдан бошлаб абитуриентлар рухсатномаларини олишлари мумкин
21 август 2020, 13:18

22 августдан бошлаб абитуриентлар рухсатномаларини олишлари мумкин

22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.

Асаджон Ходжаев АОКА директори этиб тайинланди
29 июл 2020, 23:27

Асаджон Ходжаев АОКА директори этиб тайинланди

Турли йилларда Интеллектуал мулк агентлиги, Миллий кутубхона, президент матбуот хизматига раҳбарлик қилган Асаджон Ходжаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.

Ноширлик ва матбаа фаолиятларини бошлаш тартиби белгиланди
23 июн 2020, 11:37

Ноширлик ва матбаа фаолиятларини бошлаш тартиби белгиланди

1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши кифоя бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг