Жамият

Самарқанддаги автотураргоҳда еттита машина ёниб кетди
20 ноябр 2019, 15:01 1

Самарқанддаги автотураргоҳда еттита машина ёниб кетди

Самарқанд вилоятидаги автотураргоҳда йирик ёнғин содир бўлди, 5 та суюлтирилган газ ташувчи автоцистерна, 1 та экскаватор ва 1 та самосвал юк автомобили ёнди. Бир киши жароҳатланди.

Президент IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди
20 ноябр 2019, 14:45

Президент IT-паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Технологик паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди
20 ноябр 2019, 13:41 1

Ғалаба боғи концепцияси тақдим этилди

Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.

Йил бошидан буён қарийб 5500 киши фуқароликка қабул қилинди
20 ноябр 2019, 13:12

Йил бошидан буён қарийб 5500 киши фуқароликка қабул қилинди

Йил бошидан буён президент жами 5441 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги 25 та фармонни имзолади.

Жиззахда етти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
20 ноябр 2019, 12:35

Жиззахда етти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Зомин туман ИИБ биноларидан бирида қурилиш ишларини амалга ошираётган етти нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

ИИВ тезкор тадбир иштирокчисининг ўлимига изоҳ берди
20 ноябр 2019, 09:56

ИИВ тезкор тадбир иштирокчисининг ўлимига изоҳ берди

Булунғур туман ИИБда жиноят ҳақида хабар берган ва тезкор тадбирда иштирок этган эркакнинг юраги хуруж қилди. У шифохонада вафот этди.

Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
19 ноябр 2019, 20:37

Учта вазирликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Синов тариқасида тўртта вазирликда вазир ўринбосари лавозимлари танлов асосида тайинлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Тошкентда катта миқдордаги пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
19 ноябр 2019, 20:09

Тошкентда катта миқдордаги пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Тошкентда жами 10,5 млн сўмлик катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Енгил автомобилларни Давлат чегарасидан ўтказиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги белгиланди
19 ноябр 2019, 19:25

Енгил автомобилларни Давлат чегарасидан ўтказиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги белгиланди

Автотранспорт воситалари ва улардаги фуқароларни Давлат чегарасидан ўтказишнинг чегараланган муддатлари белгиланди. Энди чегарадан ўтиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак.

Юнусобод туманида иккита омборхонада ёнғин содир бўлди
19 ноябр 2019, 17:52

Юнусобод туманида иккита омборхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган иккита омборхона ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Санкт-Петербургда ўзбекистонликни калтаклаган ўсмирлар қўлга олинди
19 ноябр 2019, 16:29

Санкт-Петербургда ўзбекистонликни калтаклаган ўсмирлар қўлга олинди

Санкт-Петербургда экстремистик мақсадларда Ўзбекистон фуқаросини калтаклашда гумон қилинаётган уч ўсмир қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Актриса Гавҳар Шарипова вафот этди
19 ноябр 2019, 16:11

Актриса Гавҳар Шарипова вафот этди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда актриса Гавҳар Шарипова вафот этди.

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
19 ноябр 2019, 16:06

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.

61 нафар шахсни чув туширган «лизингчиларга» нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19 ноябр 2019, 15:20

61 нафар шахсни чув туширган «лизингчиларга» нисбатан жиноят иши қўзғатилди

61 нафар фуқаронинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси ва раҳбариганисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасида расмий баёнот берилди
19 ноябр 2019, 13:37

Жиззахда ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасида расмий баёнот берилди

Шароф Рашидов тумани ХТБга қарашли 21-мактабида ўқувчилар калтаклангани юзасидан ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда икки ишчини тупроқ босиб қолиб, вафот этишига тадбиркорнинг ўзбошимчалиги сабаб бўлган
19 ноябр 2019, 13:13

Самарқандда икки ишчини тупроқ босиб қолиб, вафот этишига тадбиркорнинг ўзбошимчалиги сабаб бўлган

Самарқанд шаҳрида қувурни таъмирлаётган икки нафар ёлланма ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Самарқанд «Сувоқова» ДУК ушбу масалага муносабат билдирди.

ЙПХ инспекторини урмоқчи бўлган фуқарога 15 кун маъмурий қамоқ жазоси берилди
19 ноябр 2019, 12:57

ЙПХ инспекторини урмоқчи бўлган фуқарога 15 кун маъмурий қамоқ жазоси берилди

Фарғонада ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат фаолиятига аралашиб, қонуний талабларига бўйсунмай, уни урмоқчи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ИИВ марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди
19 ноябр 2019, 12:21

ИИВ марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев ва подполковник Ойбек Қулбеков янги лавозимга тайинланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари тоғ тайёргарлиги бўйича машғулотлар ўтказди
18 ноябр 2019, 18:43

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари тоғ тайёргарлиги бўйича машғулотлар ўтказди

«Фориш» полигонида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ҳарбийлар тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказди.

Вазирлар Маҳкамаси ерни олиб қўйишнинг янги тартибларини тасдиқлади
18 ноябр 2019, 18:01

Вазирлар Маҳкамаси ерни олиб қўйишнинг янги тартибларини тасдиқлади

2020 йил январдан ер участкаларини олиб қўйишнинг янги тартиблари кучга киради. Келишилган товон пули тўланмасдан туриб кўчмас мулкни бузишга рухсат берилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг