Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб қурилиши бошланган Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди.

Ғалаба боғини қуриш тўғрисидаги ташаббус президент Шавкат Мирзиёев томонидан Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида тилга олинган эди. Июнда боғни Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда барпо этиш режалаштирилаётгани маълум бўлди.

Боғ концепциясини яратиш вақтида бир қатор хориж давлатларининг шу турдаги боғлари, сквер ва компексларининг лойиҳалари ўрганиб чиқилди, дейилади хабарда.

Боғнинг турли бурчаклари миллий анъаналарга мос айвонлар ҳамда интерактив маълумотлар улашувчи замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланади. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришган 35 давлатнинг байроқ, герб ва хариталаридан иборат махсус майдончалар ҳам барпо этилади.

Тарихий муҳитни яратиш мақсадида ҳарбий мусиқалар жаранглаб, уруш даврига оид маълумотлар янграб туради.

Фото