Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси Ш. О. ва раҳбари И.Ф. олдиндан бириктириб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 61 нафар фуқаронинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Шунингдек, текширувда Ш. О. ва И.Ф. фаолияти давомида, Ш. О.нинг турмуш ўртоғининг номига «Laсetti», «Cobalt», «Nexia-3», «Spark» ва «Damas» русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси Ш. О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.