19 ноябрь куни соат 07:30 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлишига олиб келса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.