Жамият

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади
25 апрель 2024, 11:35

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади

ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.

10 кунда 500 дан ортиқ машина ҳавога меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди
25 апрель 2024, 11:16

10 кунда 500 дан ортиқ машина ҳавога меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди

«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 10 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. Бунда 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди. 300 дан ортиқ ҳайдовчи жаримага тортилди.

«Ўзбекистонда иммунизация тарихи инсоният ғалабаси тарихидир» — ЮНИСEФ
25 апрель 2024, 10:52

«Ўзбекистонда иммунизация тарихи инсоният ғалабаси тарихидир» — ЮНИСEФ

Ўзбекистонда эмлаш дастури 3,5 млн бола, жумладан, ҳар йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши 3 дозали вакцина оладиган 950 минг болани қамраб олади. Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги муносабати билан ЮНИСEФ эмлаш ҳаракатлари болаларнинг омон қолиши ва саломатлиги учун нақадар муҳим эканини эслаб ўтди.

Atlas Party`даги аёллар ва уларнинг либосларини ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди
25 апрель 2024, 10:30

Atlas Party`даги аёллар ва уларнинг либосларини ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди

Суд Тошкентдаги Atlas Party тадбирида қатнашган аёллар ва уларнинг либосларини ҳақорат қилган эркакни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди
24 апрель 2024, 23:50

Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

24 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 апрель 2024, 22:38

24 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Давлат идоралари учун янги электромобиллар, Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун», илк бор араб тилида нашр этилган «Ўткан кунлар», ниҳоят Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам ажратган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқандда 13 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олганлар ушланди
24 апрель 2024, 22:21

Самарқандда 13 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Самарқанднинг Иштихон туманидаги Зарбанд конидан ўзбошимчалик билан 13,1 минг куб мармар қазиб олингани аниқланди. Бунинг оқибатида табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда 15 ёшли қиз жисмоний тазйиқ остида қолгани аниқланди
24 апрель 2024, 22:03

Самарқандда 15 ёшли қиз жисмоний тазйиқ остида қолгани аниқланди

Тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 7-синфда ўқийдиган қиз мактаб директорининг уйида тазйиқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини, туман ИИБ текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Оролбўйидан 70 млн йиллик динозавр суяги топилди
24 апрель 2024, 21:31

Оролбўйидан 70 млн йиллик динозавр суяги топилди

Словакиялик олимлар Оролбўйи ҳудудида 70 млн йиллик ноёб топилмаларни, жумладан, сувда яшайдиган кичик динозавр турининг суягини аниқлади. Аммо Ўзбекистонда таҳлил қилиш имкони бўлмагани сабабли суяклар Словакияга олиб кетилди.

ANORBANK x eMaktab махсус лойиҳасининг иккинчи босқичи ғолиблари эълон қилинди
24 апрель 2024, 21:00

ANORBANK x eMaktab махсус лойиҳасининг иккинчи босқичи ғолиблари эълон қилинди

Тошкентдаги Central Park`да ANORBANK ва eMaktab ҳамкорлигида йўлга қўйилган «Беш баҳолар сиздан, совғалар биздан» шиори остидаги махсус лойиҳанинг иккинчи босқичи якунлари эълон қилинди.

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди
24 апрель 2024, 20:17

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди

Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 апрель 2024, 15:33

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф
24 апрель 2024, 11:00

Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф

Yunusabad Residence ТЖМ замонавий талаблар асосида ва юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган хонадон излаётганлар учун фоизсиз муддатли тўлов билан хонадон харид қилишни таклиф қилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки 71,2 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди
24 апрель 2024, 10:42

Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки 71,2 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди
24 апрель 2024, 09:37

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.

Наманган вилоятида уй-жой қуриш мақсадида археология ёдгорлигидаги қабрлар бузиб юборилди
24 апрель 2024, 09:26

Наманган вилоятида уй-жой қуриш мақсадида археология ёдгорлигидаги қабрлар бузиб юборилди

Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда
24 апрель 2024, 09:00

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.

Абдулла Қодирий боғи 49 йилга инвесторга берилмоқда. Реконструкция қандай бўлади?
23 апрель 2024, 23:14

Абдулла Қодирий боғи 49 йилга инвесторга берилмоқда. Реконструкция қандай бўлади?

Сўнгги йилларда майдони 5 гектарга қисқарган Абдулла Қодирий парки BPM Smart Decision’га камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ва реконструкция қилиш мажбурияти билан 49 йилга бериляпти. Инвестор паркни «қисман аттракционли, аммо асосан яшил ҳудуддан иборат» қиладиган лойиҳа ҳақида маълумот берди.

23 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 апрель 2024, 22:34

23 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Дэвид Кэмероннинг Ўзбекистонга ташрифи, маданий мерос мулкига айланган модернистик бинолар, қоидабузарликларни аниқлашда дрондан фойдаланадиган ИИВ, Мирзиёевга миннатдорлик билдирган Қозоғистон раҳбари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши
23 апрель 2024, 22:23

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши

Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг