Сиёсат

»дайжест"

Ўзбекистонга шу вақтгача Британиянинг қайси вазирлари келиб кетган?

Ўзбекистонга 23 апрель куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон келади. Шу муносабат билан «Газета.uz» икки мамлакат муносабатлари тарихини ёдга олди: шу кунгача Британиянинг қайси вазирлари Ўзбекистонга келган? Қироллик оиласидан-чи — қайси маликаю шаҳзодалар Ўзбекистон меҳмони бўлган?


»дайжест"

Дэвид Кэмерон колонкаси: «Олдимизда катта имкониятлар турибди. Биз улардан биргаликда фойдаланишимиз керак»

Буюк Британия ташқи ишлар вазири ва собиқ бош вазири лорд Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташрифи олдидан ўз мақоласида ҳамкорликни янги даражага кўтарадиган учта устувор йўналишлар ҳақида ёзади.


»дайжест"

«Биз ҳамкорлар ўртасида танлов қилишни сўрамаймиз». Дэвид Кэмерон — Британиянинг Марказий Осиё билан муносабатлари ҳақида

Буюк Британия Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг қолган давлатларидан улар ҳамкорлик қиладиган шериклардан бирини танлашини сўрамайди, деди Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон. «Биз ҳамкорлик ўрнатиш учун бу ерда бўлишни хоҳлаймиз», — деди у.


»дайжест"

Ўзбекистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорлик бўйича 2 та ҳужжатни имзолади

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация, шунингдек, минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.


»дайжест"

Сенат раиси Танзила Нарбаева Дэвид Кэмерон билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда бўлиб турган Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Улар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилди.


Иқтисодиёт

»дайжест"

Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.


Жамият

»дайжест"

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 25−28 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.


»дайжест"

«Тирик болаларни асраб қолиш керак». «Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди яна қолдирилди, жабрланувчилар норози

«Док-1 Макс» иши бўйича 22 апрелдаги апелляция судида адвокат Аҳмадов бутун судлов ҳайъати ва суд котиби устидан раддия берди. Судьянинг шошилинч иши чиқиб қолиб, яна терговга ўтилмади. Жабрланувчилар юқори ташкилотлардан суд жараёнини назоратга олишни сўради. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.


»дайжест"

Жиззахда ўқитувчи дарс тайёрламай келган 1-синф ўқувчиларига стул кўтартирди

Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 5-мактабда инглиз тили ўқитувчиси дарс тайёрламай келган 13 нафар ўқувчига стул кўтартириб, видеони ота-оналар гуруҳига юборди. Болалар омбудсмани бу тарздаги жазо тақиқланганини билдирди. ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб бормоқда.


»дайжест"

Модернизм давридаги 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.


»дайжест"

Тошкент вилоятида «Ўзметкомбинат» ишчиси омборхонада ўзини осиб қўйди

Бекобод шаҳрида «Ўзметкомбинат»нинг 53 ёшли ишчиси омборхонада ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат назорат инспекциясига меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш талабномаси юборилди. Марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги билдирилди.


»дайжест"

Ургутдаги тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Аллаярон тоғида тунда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Улар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.


»дайжест"

Тошкент ҳокими гуллар хариди учун салкам 8 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳри ҳокими томонидан гул кўчатлари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 7,92 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.


»дайжест"

Йўл қоидалари бузилганда ваколатли орган 15 кун ичида қарор чиқармаса, ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда (хабар янгиланди)

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, йўл қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилиши керак. Шундан сўнг у 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқариши лозим. Акс ҳолда ишни кўриб чиқиш тугатилади.


»дайжест"

Ички ишлар органлари дронлардан фойдаланишни бошлайди

Ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади. Қайд этилишича, бу ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш, вақт ва ресурсни тежаш, шунингдек, ЙТҲлар, йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш, олиб қочилган ёки ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.


»дайжест"

Тошкент вилоятида бир ойда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди

Бўка туманида бир ойда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди. АГТКШда электрон ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш орқали унинг хотира маълумотлари ўчирилган.


»дайжест"

Тожикистон ва Қирғизистондан гиёҳвандлик воситалари олиб кирган шахслар ушланди

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.


»дайжест"

Энергетика вазирлиги ва ЖБ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон бўйлаб 500 дан ортиқ жамоат бинолари энергия самарадор бўлади

Энергетика вазирлиги ва ЖБ жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини тақдим этди. Келгуси беш йилда шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчаларида термоизоляция, вентиляция, кондиционерлик яхшиланади, шунингдек, кўмир қозонлари қуёш коллекторини иситиш тизимларига алмаштирилади.


Спорт

»дайжест"

Футзал бўйича ФИФА-2024 ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилади

Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон мезбонлик қилади. Марказий Осиёда илк бор ўтадиган мазкур турнир 14 сентябрда бошланиб, 6 октябрда тугайди.


»дайжест"

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида еттита медални қўлга киритди

Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза яккалик дастурида, яна 1 та бронза аралаш жамоавий йўналишда қўлга киритилди.


Жаҳон

»дайжест"

Тоқаев Мирзиёевга тошқинлар пайтида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қозоғистоннинг қатор вилоятларида содир бўлган сув тошқинлари муносабати билан кўрсатилаётган ёрдам ва биродарлик учун миннатдорлик билдирди.


»дайжест"

Қозоғистон TikTok`ни блоклаш ҳақида ўйламоқда

Қозоғистон ҳукумати TikTok платформасини блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, у ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатиш тақиқланган материаллар сони бўйича етакчилик қилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!