Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрининг «Қумбуз овул» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган МТМ ва оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.
«Мудофаа тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда Ўзбекистоннинг ҳарбий-техника соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ҳам ўрин олган.
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, тижорат мақсадида олиб кирилган салкам 23 миллион сўмлик кийим-кечаклар тўхтатиб қолинди.
ҚҲТБТ порталидаги лойиҳалардан бирида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари таклиф этилган.
Шавкат Мирзиёев Шимоли-ғарбий ҳарбий окрукка қарашли Нукус горнизонида бўлиб, хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Мамадали Маҳмудов билан биргаликда яна турли сабабларга кўра Ёзувчилар уюшмасидан четлатилган уч нафар ижодкор уюшма аъзолигига олинди.
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Қорақалпоғистон ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 36 фоиздан 41 фоизга ошгани қайд этилди.
Самарқанд шаҳрининг 12 та кўчасида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ипак йўли мамлакатлари виза режимларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолади.
Ҳар бир ҳудудда ташкил этиладиган президент мактабларининг дастлабкиси Нукусда қурилиши режалаштирилмоқда.
Чилонзорда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. 23 та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Екатеринбургда Ўзбекистон бош консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ойлик беришда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома талаб қилиш қонунга зид. Адлия вазирлигининг бу борадаги мониторингида кўплаб қонунбузарликлар аниқланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази аҳолидан 2019 йилги ислоҳотлар бўйича таклифларни қабул қилмоқда.
GM Uzbekistan Damas ва Labo учун аризалар қабул қилишни тўхтатди. 128,2 минг ариза топширилган бўлса, 2019 йилда 54 мингта машина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясининг Тошкент-Мумбай рейси самолёти йўловчилардан бирида юрак хуружи тутгани сабабли Самарқандга фавқулодда қўнди.
Бухоро шаҳрида «Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлайди.
«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1253 та бўш ер участкалари 9 миллиард 967 миллион 800 минг сўмга сотилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг