«Тараққиёт стратегияси» маркази Ўзбекистон аҳолисидан taklif.strategy.uz сайти орқали 2019 йилги ислоҳотлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилмоқда.

Мамлакат аҳолиси 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юзасидан ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ўз қарашларини алмашишлари мумкин:

  • давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш;
  • қонун устуворлиги, ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш;
  • иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;
  • ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  • хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, шунингдек, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги давлат дастури ҳам аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган эди. Дастур лойиҳаси 10−20 январда Ўзбекистон аҳолиси ўртасида, шу жумладан, Интернет тармоғида муҳокама қилинди. Фуқаролардан 4,4 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди.