Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди
24 апрель 2024, 20:59

Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди

Қўшимча: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди
24 апрель 2024, 20:17

Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб вафот этди

Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.

АҚШ Конгресси ниҳоят Украина, Исроил ва Тайван учун ёрдам пакетларини тасдиқлади. Асосий маълумотлар
24 апрель 2024, 17:27

АҚШ Конгресси ниҳоят Украина, Исроил ва Тайван учун ёрдам пакетларини тасдиқлади. Асосий маълумотлар

АҚШ Сенати Вакиллар палатасидан сўнг Украина, Исроил ва Тайванга 95 млрд долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳа юзасидан келишиб олишга салкам олти ой вақт кетди. Президент Байден ҳужжатни дарҳол имзолашга ваъда берди.

Тўлдирилди: Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда
24 апрель 2024, 17:07

Тўлдирилди: Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда

Давлат идоралари электр ва гибрид автомобилларга ўтишни бошлади. Давлат харидлари порталидаги маълумотлар бир қатор ҳокимликлар машиналарни етим болаларни қўлловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси орқали сотиб олганини айтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги техник хатолик бўлганини маълум қилди.

ТИВда Кипр ва Чилининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди
24 апрель 2024, 16:26

ТИВда Кипр ва Чилининг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ва Чилининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчилари — Кипрос Йоргаллис ҳамда Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео
24 апрель 2024, 15:58

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео

24 апрель куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» доирасида раҳбарлар ва ходимлар пиёда ёки жамоат транспортида ишга борди. Улар орасида экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова бор. «Газета.uz» жараён акс этган видео ва суратларни бир саҳифага жамлади.

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 апрель 2024, 15:33

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди
24 апрель 2024, 12:09

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди
24 апрель 2024, 11:59

Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 91 мингтага етди ёки бир ярим баробарга ошди. Деярли барча моделлар орасида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кузатилмоқда.

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?
24 апрель 2024, 11:12

Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф
24 апрель 2024, 11:00

Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф

Yunusabad Residence ТЖМ замонавий талаблар асосида ва юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган хонадон излаётганлар учун фоизсиз муддатли тўлов билан хонадон харид қилишни таклиф қилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки 71,2 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди
24 апрель 2024, 10:42

Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки 71,2 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди
24 апрель 2024, 09:37

«Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.

Наманган вилоятида уй-жой қуриш мақсадида археология ёдгорлигидаги қабрлар бузиб юборилди
24 апрель 2024, 09:26

Наманган вилоятида уй-жой қуриш мақсадида археология ёдгорлигидаги қабрлар бузиб юборилди

Янги Наманган туманидаги «Бўзчи мозор» археология ёдгорлигига 6,9 млрд сўмлик зарар етказилди. Фуқаро ҳудудда уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрларни бузган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда
24 апрель 2024, 09:00

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Вьетнамни мағлуб этди (+ видео)
24 апрель 2024, 00:42

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Вьетнамни мағлуб этди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).

АҚШ Россияга ёрдам бергани учун Хитой банкларига қарши санкциялар тайёрламоқда — WSJ
23 апрель 2024, 23:28

АҚШ Россияга ёрдам бергани учун Хитой банкларига қарши санкциялар тайёрламоқда — WSJ

АҚШ Хитойнинг бир қатор банкларини жаҳон молия тизимидан узиб қўйиши мумкин бўлган санкцияларни ишлаб чиқмоқда. Вашингтон бу Хитойни Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга мажбур қилишига умид қилмоқда, деб ёзади Wall Street Journal.

Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
23 апрель 2024, 22:19

Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.

Қозоғистон TikTok`ни блоклаш ҳақида ўйламоқда
23 апрель 2024, 21:22

Қозоғистон TikTok`ни блоклаш ҳақида ўйламоқда

Қозоғистон ҳукумати TikTok платформасини блоклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Уларнинг фикрича, ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатиш тақиқланган материаллар сони бўйича айнан TikTok етакчилик қилмоқда.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида еттита медални қўлга киритди
23 апрель 2024, 20:54

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида еттита медални қўлга киритди

Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза яккалик дастурида, яна 1 та бронза аралаш жамоавий йўналишда қўлга киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг