Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади
6 май 2024, 21:06 1

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади, дея хабар берди Кремль. Парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

«Аёллар кетиш учун куч топиши керак». Диёра Усмонова биринчи турмушида калтаклангани ҳақида гапирди
6 май 2024, 20:38

«Аёллар кетиш учун куч топиши керак». Диёра Усмонова биринчи турмушида калтаклангани ҳақида гапирди

Тадбиркор Диёра Усмонова марҳум Бобур Усмонов (Алишер Усмоновнинг жияни) билан биринчи турмушида бўлган оиладаги зўравонлик ҳақида гапирди. «Зўравонлик тўрт йил давом этган, мия чайқалиши, кўплаб қонлар ва кўкаришлар пайдо бўлганди», — деди у.

Исроил Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади
6 май 2024, 19:43

Исроил Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади

Исроил шарқий Рафаҳда жон сақлаётган ўн минглаб ғазоликларни шаҳардаги эҳтимолий ҳарбий амалиётлар фонида гуманитар ҳудудга кўчиб ўтишга чақирди.

Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди
6 май 2024, 18:49

Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда январь-апрель ойлари оралиғида давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Апрель ойидаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.

Фискал интизом келгусида инфляцияга қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади — МБ
6 май 2024, 18:44

Фискал интизом келгусида инфляцияга қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади — МБ

Марказий банк келгусида фискал интизомга риоя қилиниши ва бюджет харажатларининг йил бошида белгиланган даражалари доирасида амалга оширилиши инфляцияга талаб томондан қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

«Энг асосий вазифамизни бажардик». Тимур Кападзе — Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогидаги ўйини ҳақида
6 май 2024, 18:12

«Энг асосий вазифамизни бажардик». Тимур Кападзе — Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогидаги ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе жамоанинг U-23 Осиё кубогидаги натижалари ва финалдаги Японияга қарши мағлубият ҳақида гапирди.

Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 май 2024, 17:41

Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди

Антикоррупция агентлиги кадастр соҳасида коррупциявий жинояти учун судланган шахслар фаолият олиб бораётгани ва такрор жиноятлар содир этаётганини аниқлади. Хусусун, пора бўйича ушланганларнинг 33 нафари аввал ҳам шундай жиноят учун судланган.

Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 май 2024, 17:29

Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди

Март ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Февралда 12 тонна қимматбаҳо металл сотилганди.

Қашқадарёда сел оқибатида кўприк қулаб тушди (видео)
6 май 2024, 17:26

Қашқадарёда сел оқибатида кўприк қулаб тушди (видео)

Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди
6 май 2024, 17:17

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди

Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Газ ва электр тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?
6 май 2024, 17:11

Газ ва электр тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши инфляцияни қўшимча 2,4 фоиз пунктга оширади, дори воситалари ва айрим коммунал хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши эса 1 фоиз пунктга оширади, дея хабар қилди МБ. Регулятор бунинг фонида аҳоли реал даромадларининг бироз пасайишини кутмоқда.

IT стартаплар ва «шаҳар ичидаги шаҳар»: Қозоғистоннинг йирик ишлаб чиқарувчиси Ӯзбекистонга нима таклиф қилди?
6 май 2024, 17:00

IT стартаплар ва «шаҳар ичидаги шаҳар»: Қозоғистоннинг йирик ишлаб чиқарувчиси Ӯзбекистонга нима таклиф қилди?

III Xалқаро инвестиция форуми доирасида иқтисодиёт соҳасидаги халқаро экспертлар, шунингдек, BI Group компаниясини ўз ичига олган йирик хорижий бизнес вакиллари «арзон» шаҳарларни ривожлантириш бўйича мунозаралар ўтказилди.

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
6 май 2024, 15:45

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

9−11 май кунлари тўққизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 май 2024, 15:36

Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8, 9 май кунлари Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.

Устав капитали бўйича минимал талабларни бажармаган 4 та банкнинг операциялари чекланди
6 май 2024, 15:05

Устав капитали бўйича минимал талабларни бажармаган 4 та банкнинг операциялари чекланди

Марказий банк устав капитали бўйича минимал талабларни бажармагани учун 4 та банкнинг операцияларига чеклов киритди. Бу банкларга 1 апрелдан кредитлар бериш ва депозитлар қабул қилиш тақиқланган. Регулятор «репутацион рисклар» туфайли уларнинг номини ошкор қилмади.

Хорижий автомашиналарни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгарди
6 май 2024, 14:45

Хорижий автомашиналарни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди. Илгари миқдор автомобилнинг двигатель кучига қараб ҳисобланган бўлса, энди бу учун қатъий белгиланган ставка бўлади.

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 май 2024, 14:29

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда

Шараф Рашидов туманида эр хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, уни ўлдирганликда гумонланмоқда. Аёлнинг қариндошлари айтишича, оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Шу жанжалларнинг бирида марҳумага ҳимоя ордери ҳам берилган бўлган.

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёмғирли ўтади
6 май 2024, 12:48

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёмғирли ўтади

Ҳафтанинг биринчи ярмида аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши, ҳарорат +33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Пайшанбадан нам ҳаво массалари барча ҳудудларга тарқалади. Ҳарорат +20 даражагача пасайиб, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари
6 май 2024, 11:49

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари

Тошкент-Андижон йўналишидаги пулли автомобиль йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади, деди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини июнь охиригача тугатиш режа қилинмоқда. У, шунингдек, транс-афғон темирйўли ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди.

Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди
6 май 2024, 11:03

Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг 2−3 балли таъсири қўшни туманлар, шунингдек, Қашқадарёда сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг