15 апрель — 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни мағлуб этди. 24 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистонлик футболчилар 4-дақиқада ҳисобни очди — ҳужумкор ярим ҳимоячи Алишер Одилов жарима майдончаси ичида жамоасининг голли ҳужумини якунлади.

36-дақиқада ҳужумчи Русланбек Жиянов жарима майдончасига яқинлашаётганда тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олди.

40-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган навбатдаги ҳужумдан сўнг Алишер Одилов дубл қайд этди. Ярим ҳимоячи жамоадоши Саидазамат Мирсаидовнинг узатмасидан кейин боши билан гол урди.

85-дақиқада эпизод VAR тизимида текширилиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси фойдасига пенальти тасдиқланмади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 9 очко билан «Д» гуруҳида етакчилик қилди ва биринчи ўрин билан турнирнинг чорак финалига йўл олди. Кейинги босқичда ёшлар терма жамоаси 26 апрель куни соат 19:00 да Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Рақиб Тожикистон U-23 (4:2) ва Таиландни (5:0) мағлуб этган бўлса-да, Ироққа имкониятни бой берди (1:2).

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги — ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган халқаро Осиё чемпионати. Турнир 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Турнир ОФКнинг 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш турнири бўлиб хизмат қилади. Турнирнинг энг яхши учта жамоаси Осиё вакиллари сифатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритса, тўртинчи энг яхши жамоа плей-офф баҳсида иштирок этади. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони амалдаги чемпион ҳисобланади.

Видео

Фото

вьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футболвьетнам, u-23 осиё кубоги, саудия арабистони, футбол