АҚШнинг Valmont Industries, Inc компанияси Тошкент вилояти далаларида ёмғирлаб суғориш ускуналарини тажриба тариқасида ўрнатади.
ХВЖ раҳбари Кристин Лагард Ўзбекистон Марказий банки мустақил бўлиши зарурлигини маълум қилди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар апрель ойида ўсди, нархлар бунга қадар ноябрдан буён ўзгармай келаётган эди.
Андижон вилоятида 908 та лойиҳани амалга ошириш, 1,7 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий сармояни ўзлаштириш режалаштирилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» билан биргаликда йўловчиларга кўрсатиладиган қўшимча хизматлар рўйхатини тасдиқлади.
Франциянинг Vinci қурилиш компанияси Тошкентда кўприклар ва меҳмонхоналар қурилишида иштирок этиш мақсадида эканини маълум қилди.
Standard & Poor’s агентлиги Тошкент вилоятига барқарор прогнозли «ВВ-» кредит рейтингини берди.
Атом электр станцияси қурилишида Россия нормативларидан фойдаланилади, МАГАТЭ экспертлари Ўзбекистон ҳукуматининг мазкур қарорини қўллаб-қувватлади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими жорий этилади.
Навоий вилояти ҳудуди 2030 йил 1 январга қадар эркин иқтисодий зона сифатида белгиланди.
Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
АҚШ Экспорт-импорт банки вакили амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади ва Навоийдаги биринчи Ўзбекистон-Америка-Канада бизнес форумида иштирок этади.
Истеъмол кредитлари ва қарзларининг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бош вазир қабулхонасига юборилган тадбиркорлар мурожаатларини улар шикоят қилган ташкилотларга топшириш тақиқланди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ва Хитой Бош божхона бошқармаси ўртасида 2019−2020 йилларда ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Марказий банк ва Visa Ўзбекистонда рақамли тўлов инфратузилмаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади.
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Humo International карталарини Mastercard тармоғида қабул қилиш ҳамда жамоат транспортида нақд пулсиз тўловларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ўзбекистон 72,93 млн евро эвазига Испаниянинг Talgo компаниясидан иккита тезюрар поезд харид қилади.
Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг