Марказий банк сиёсий кун тартибидан қатъи назар, пул-кредит мақсадларини белгилашда мустақил бўлиши керак. Бу ҳақда 16 май куни Остона иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард маълум қилди.

Аввалроқ ХВЖ ижро кенгаши Ўзбекистон билан маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ҳукуматни Марказий банкка кўпроқ мустақиллик беришга чақирган эди.

«Қоидага кўра, биз ХВЖда марказий банкларнинг мустақил бўлишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу банкнинг ўз вазифалари, ўз мандатини белгилаши, парламентга ҳисобдор бўлиши, бироқ қандайдир муайян сиёсий кун тартибининг асири бўлмаслигини англатади. [Банкнинг] монетар сиёсатни белгиловчи ўз объектив мезонлари бўлиши керак», — деди у.

Кристин Лагард мамлакат раҳбарияти алмашганидан сўнг Ўзбекистонда амалга оширилган ва кўзда тутилаётган кенг миқёсли ислоҳотларга ижобий баҳо берди.

У яқинда Хитойда «Бир камар, бир йўл» халқаро форумида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда кўплаб йўналишлар, жумладан давлат молияси, қарзларни бошқариш, банк назорати ва бошқалар бўйича яқин ҳамкорлиги мамлакат ва жамғарманинг яқин ҳамкорлиги қайд этилганини эслатиб ўтди.

Кристин Лагард 17 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради.