Франциянинг Vinci қурилиш компанияси Тошкентда кўприклар ва меҳмонхоналар қурилишида иштирок этиш мақсадида эканини маълум қилди. Бу ҳақда MEDEF International ўзбек-француз ишбилармонлик кенгаши делегациясининг пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашувида маълум қилинди, дея хабар берди Тошкент маъмурияти матбуот хизмати.

Учрашувда Франциянинг 30 дан ортиқ компаниялари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Suez, Sade ва BRL Ingenierie вакиллари ичимлик, оқова ва суғориш сувларини етказиб бериш учун технологик ечимларни тақдим этди.

Ахборот технолоияларни жорий этиш, коммуникация, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар илгари сурилди.