Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари апрель ойида квадрат метри учун 658 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботида сўз боради. Нархлар ноябрдан буён илк бор ўсди, ўшанда ўртача нархлар 647 ш. б. ни (мартдаги каби) ташкил этган эди.

Ой якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 2 фоизга ўсиб, 713 дан 727 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи 1 фоизга ошиб, 612 дан 621 ш. б. га кўтарилди.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 651 ш. б. (ўзгаришсиз), икки хонали — 641 (+1 фоиз), уч хонали — 661 (+1 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 663 (+1 фоиз).

Маълумот учун: Нархлар фақатгина ахборот мақсадлари учун мўлжалланган. Нархлар dom.vsem.uz ва uybor.uz интернет манбалари томонидан тақдим этилган. Таклиф этилаётган қийматлар барча маълумотлар базасидан танлаб олинган сотувчилар билан ўтказилган музокаралар асосида ишлаб чиқилган.