дайжест

Иқтисодиёт

1 майдан электр ва газ учун тарифлар оширилади, ижтимоий норма жорий этилади

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади (2019 йил августидан буён илк марта). Шунингдек, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилади.


дайжест

Газ ва электр тарифлари ошиши сабабли муҳтож оилаларга қандай ёрдам берилади?

ИҲМА газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши муносабати билан 1,5 миллионга яқин муҳтож оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишини тушунтирди. Камбағаллик чегараси, пенсия ва нафақа миқдорини ошириш, иситиш мавсумида 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация тўлаш кўзда тутилган.


дайжест

Электрнинг таннархи қарийб 1000 сўм, табиий газники эса қарийб 2000 сўмни ташкил қилади — Иқтисодиёт вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги департаменти директори Хуршед Мустафаев электр ва табиий газ тарифлари оширилаётганини изоҳлаб, сўнгги 5 йилда нархлар аҳоли учун ўзгаришсиз қолганини эслатди. У, шунингдек, электрнинг таннархи қарийб 1000 сўмни, табиий газники эса қарийб 2000 сўмни ташкил қилишини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича қўшма компания тузади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота ГЭС (ГЭС-1) қурилиши бўйича қўшма компания тузади. Лойиҳа амалга оширилгач, станциянинг акциялари ва активлари Қирғизистон мулкига айланади.


дайжест

Киевда урушдан зарар кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Киев шаҳрида Ўзбекистон томонидан тадбиркор Зафар Ҳошимов раислигида Ўзбекистон-Украина бизнес кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлиги, урушдан жабр кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


дайжест

Тошкентдаги собиқ автобазанинг бино ва иншоотлари 105 млрд сўмга сотилди

Давлактив Тошкентдаги 3,2 гектар майдондаги собиқ автобазани 105 миллиард сўмга сотди. Тендер ғолиби Evro Tires Universal бўлди.


дайжест

Демократия, қанча қусури бўлса ҳам, барибир автократиядан яхшироқ

Демократиянинг нима кераги бор? Ривожланаётган мамлакатлар учун анъанавий автократия яхшироқ эмасми? Бу саволларнинг жавоби, FT шарҳловчиси Мартин Вульфнинг қайд этишича, фақат ривожланаётган мамлакатлар аҳолисинигина қизиқтираётгани йўқ. «Газета.uz» унинг шу ҳақдаги мақоласини таржима қилди.


дайжест

Жамият

Жиззахда йўловчи автобус ариққа тушиб кетди

Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


дайжест

Россияда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-оналари бўлмаган ва ёрдамга муҳтож жами 17 нафар бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар яқин қариндошларига ёки махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.


дайжест

Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.


дайжест

БП Фарғонадаги музейда содир бўлган ёнғинни текширмоқда

Бош прокуратура Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида содир бўлган ёнғин бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда. Ҳодиса оқибатида XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарарланган.


дайжест

Нукусдан Истанбулга авиақатновлар 3 июндан бошлаб йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 3 июндан бошлаб Нукус-Истанбул-Нукус йўналишида авиарейсларни йўлга қўйишини маълум қилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни амалга оширилади.


дайжест

Ўқувчилар хорижга чиқишдан аввал мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги таклиф этилмоқда

Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.


дайжест

Тошкентда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келгани аниқланди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун қўлларига игна ва «саморез» санчгани айтилмоқда. Ҳолат 2023−2024-ўқув йили бошидан буён такрорланиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ўқитувчи ишдан олинганини билдирди.


дайжест

Маданият

Фото: Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси лойиҳаси тақдимоти бўлди

Флоренциядаги Питти саройида «Нур ва ранг» кўргазмаси очилди. У «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Европа жамоатчилигини илк бор Тошкент ва Нукус санъат музейлари коллекцияларидаги рус ва «шарқ» авангард асарлари билан таништирмоқда.


дайжест

Жаҳон

Грузияда «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига қарши оммавий норозиликлар бўлмоқда

Минглаб одамлар Грузия парламенти биноси яқинига «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига норозилик билдириш мақсадида йиғилди. Уларнинг фикрича, қонун Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш. Ҳужжат ўтган йили муҳокамага қўйилган, бироқ намойишлардан сўнг қайтариб олинганди.


дайжест

АҚШда Трампнинг порноактрисага қилган тўловлари бўйича суд жараёни бошланди

Нью-Йоркда Дональд Трампнинг сукут сақлаши учун порноактрисага пул тўлагани бўйича суд жараёни бошланди. Тарихда илк бор АҚШ собиқ президенти жиноий иш бўйича судда иштирок этмоқда. Сиёсатчи ўзига қўйилган айбни тан олмаяпти.


дайжест

Қозоғистон раҳбари мамлакатдаги сув тошқинлари фонида йирик тадбирларни бекор қилишни буюрди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги энг йирик сув тошқинлари фонида ҳукуматга бюджет маблағларини тежаш мақсадида имидж яратиш ва йирик тадбирларни ўтказишдан воз кечишни буюрди.

Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!