Нукус-Истанбул-Нукус йўналишида авиарейсларни йўлга қўйилади, дея хабар қилди Uzbekistan Airways.

Парвозлар 3 июндан бошлаб душанба кунлари амалга оширилади. Бир томонлама авиачипталар нархи 2 463 000, Нукус — Истанбул — Нукус йўналиши бўйича эса 4 582 000 сўмдан бошланади.

Компания авиачипталарни www.uzairways.com веб-сайтида, мобил иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Нукус-Истанбул-Нукус йўналишидаги авиқатновларни йўлга қўйиш президентнинг 9 февралдаги Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилганди.