15 апрель куни соат 17:00 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат туманнинг «Қўшкўприк» маҳалласидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчининг руль бошқарувчини йўқотиши туфайли содир бўлган.

Олиб борилган суриштирувларга кўра, автобусда йўловчилар бўлмаган, фақатгина ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.