XV асрда қурилган Флоренциянинг (Италия) энг йирик музей мажмуаларидан бири — машҳур Питти саройида «Нур ва ранг» экспозицияси очилди.

Унда асосий диққат-эътибор Туркистонда 1917 йилгача ижод қилган рус Шарқ ихлосмандларидан бошлаб то маданиятлараро мулоқот ва алмашинув натижасида Ўзбекистонда шаклланган миллий ранг-тасвирчилик мактаби намояндалари билан якунланган ХХ асрнинг биринчи ярми санъатидаги Марказий Осиё қиёфасига қаратилган.

17 апрелдан 29 сентябргача Венециядаги Ка Фоскари университетининг кўргазма майдонида «Шакл ва рамз» лойиҳаси мухлислар учун очиқ бўлади.

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент ва Нукус музейларининг бадиий коллекцияларининг европача премьераси муаллифи бўлди. Иккала кўргазманинг кураторлари Сильвия Бурини ва Ка’Фоскари (CSAR) университети қошидаги рус санъатини ўрганиш марказидан Жузеппе Барбьери бўлди. Лойиҳа устида илмий маслаҳатчи сифатида таниқли санъатшунос ва Давлат Третяков галереясининг (Россия) собиқ директори Зельфира Трегулова иштирок этди.

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

ХХ асрнинг биринчи ярмидаги драматик тарихий жараёнлар асносида Ўзбекистон турли миллат ва ижодкорлик дунёқарашларига мансуб рассомлар учун ҳаёт ва ижод маскани, шунингдек, битмас-туганмас илҳом манбаига айланади. Минтақадаги бадиий парадигмаларнинг ўзгариши, умуман олганда, совет санъатининг даврларга тақсимланишига тўғри келади. Туркистон авангарди деб номланувчи (кўргазма кураторлари унинг ўрнига кенгроқ ва инклюзив бўлмиш Avanguardia Orientalis атамасини таклиф қилган) ҳодиса шарқоналилик ўрнига келган, аста-секин ва мажбурий равишда социалистик реализмнинг мафкуравий кўрсатмаларига жавоб берадиган ранг-тасвирга ўрнини бўшатиб беради. Шунга қарамасдан, ўлка табиати, меъморчилик ва кундалик турмушни идрок этиш ва бўёқларда етказиш учун зарур бўлган «нур ва ранг»нинг тасвирий маданияти санъатдаги турли-туман ғоялар орқали тараққий этиб, мазмунан янада бойитилиб боради.

«Менимча, биз объектив бўлмаган авангард ва тенг даражада объектив бўлмаган халқ ижоди ўртасида мавжуд бўлган санъат ҳақида ўзига хос тасаввур яратишга муваффақ бўлдик. Ҳамкасблар билан биргаликда бу ерда Игор Савитскийнинг 60−70 йилларда Нукусга келиб, нарсаларни бир-бирига жуда маҳкам осилган вақтида қилган экспозициясини кўрган одамларда пайдо бўлган таассуротни қайта яратдик. Ўзбекистон, Қорақалпоғистон халқлари маданиятига мансуб расм ва артефактлар ўртасида ўхшашликлар яратишга муваффақ бўлдик. Бу нафақат Италияда, балки Европада ҳам жамоатчиликка очиқ», — деди Зельфира Трегулова.

Рассомларнинг Avanguardia Orientalis авлоди: Николай Карахан, Надежда Кашина, Елена Коровай, Михаил Курзин, Ўрол Тансиқбоев, Оганес Татевосян, Усто Мўмин (Александр Николаев), Виктор Уфимцев, Александр Волковга эътибор қаратилади. Уларнинг асарларида модернистик ранг-тасвир услуби Марказий Осиё халқ амалий санъати анъаналари ва Ўзбекистоннинг табиий ранг-баранглиги билан мароқли мулоқотга киришади.

«Нур ва ранг» кўргазмаси Питти саройида 2024 йил 30 июнгача давом этади.

Суратлар: Андрей Аракелян / Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасиавангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

авангард, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси