дайжест

Қирғизистон ТИВ мамлакат фуқароларини Россияга боришдан вақтинча тийилишга чақирди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаганда Россияга вақтинча бормасликни тавсия қилди. Россиядаги фуқаролардан одамлар гавжум жойларда ҳаракатланмаслик сўралди.


дайжест

Бинолардаги мозаикалар ва ниҳоят маданий мерос объектлари қаторига қўшилди

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар биноларидаги 160 га яқин мозаик паннолар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди. Бунгача кўплаб мозаикалар бўяб ташланган, қолганлари реклама баннерлари билан қопланган эди.


дайжест

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши илк бор Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 14 давлат қўллаб-қувватлади, АҚШ бетараф қолди.


дайжест

Uzum 100 млн доллардан ортиқ маблағ жалб этди

Uzum рақамли экотизими 100 млн доллардан ортиқ маблағни жалб қилди ва Ўзбекистон тарихидаги биринчи технологик «яккашох» компания бўлди, унинг баҳоси 1 млрд доллардан ошди. Йиғилган маблағнинг ярми капиталга инвестициялар, қолгани эса қарз маблағларидир.


дайжест

Февралда Ўзбекистонда газ, нефть, электр ва бензин ишлаб чиқариш камайди

Февралда Ўзбекистонда газ, нефть, электр энергияси ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. Ой давомида газ қазиб олиш 284,4 млн куб метрга, бензин ишлаб чиқариш 8,1 минг тоннага, электр ишлаб чиқариш 626,6 млн кВт/соатга камайди. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет еттинчи ой пасайди.


дайжест

Қашқадарёда 20 кунлик чақалоқ шифохонадаги зина остига ташлаб кетилди

Қарши шаҳрида шифохонадаги зина остига 20 кунлик чақалоқ ташлаб кетилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Чақалоқ Китоб туманидаги вилоят болалар уйига жойлаштирилди.


дайжест

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Жидда шаҳридаги бош консул бўлиб ишлаган.


дайжест

«Олмазор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланади

26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» — «Янгиҳаёт» бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. «Янгиҳаёт» ва «Чинор» бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус йўлга қўйилади.


дайжест

«Сайхунобод тажрибаси» Фарғона водийсидаги маҳаллаларга татбиқ этилади

Президент Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари билан учрашувда маҳаллаларда Сайхунобод тажрибасидан фойдаланиш топшириғини берди. Бунда асосий эътибор томорқа ва хонадонлар имкониятларидан фойдаланишга қаратилади.


дайжест

Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия жорий этиш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатаси Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат зиёратни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия турини жорий этишни назарда тутади.


дайжест

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит 6 йилга қамалди

24 ёшли жиззахлик йигит Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатлангани ортидан Ўзбекистонга депорт қилинганди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


дайжест

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Президент Намангандаги йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Нанай қишлоғидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топшириғини берди. Шунингдек, Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминали ишга туширилади.


дайжест

Хитой компанияси Наманган вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади

Хитойнинг China Mining Energy Group компанияси Наманган вилояти Чуст туманида мис рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 миллион долларга баҳоланмоқда.


дайжест

Boeing раҳбарияти лайнерлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли истеъфога чиқмоқда

Boeing раҳбарлари компаниянинг энг катта инқирозига олиб келган самолётлар хавфсизлиги бўйича бир қатор можаролардан сўнг истеъфога чиқади. Сўнгги бахтсиз ҳодиса январь ойида бўлган: Alaska Air авиакомпаниясининг 737 MAX 9 самолётидаги эшик панели парвоз пайтида чиқиб кетганди.


дайжест

Ўзбекистон Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида қатнашади

Ўзбекистон Японияда ўтадиган Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этади. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси миллий павильон қурилиши бошланганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йилда Тадао Андо лойиҳаси бўйича Давлат санъат музейи учун янги бино қурилиши бошланади.