Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга бориш учун зарурат бўлмаганда фуқароларга қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегараси орқали киришда кучайтирилган назорат режими бекор қилинмагунча у ерга боришдан вақтинча тийилишни тавсия қилди.

Тавсиялар ТИВ сайтида 22 март куни Москва вилоятидаги «Крокус сити холл» концерт залида содир этилган ва юзлаб одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган терактдан сўнг бутун Россия бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик ва терроризмга қарши ҳимоя чоралари жорий этилиши муносабати билан эълон қилинди.

Россияга саёҳат қилишни режалаштираётган фуқароларга РФ Ички ишлар вазирлигининг веб-сайти орқали мамлакатга кириш чекловлари мавжудлигини олдиндан текшириш тавсия этилади. Илгари РФда бўлган вақтида икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга мамлакатга киришга рухсат берилмаслиги ёки шу билан боғлиқ оқибатлар юзага келмаслиги учун чегарани кесиб ўтмаслик тавсия этилади.

Россиядаги Қирғизистон фуқароларига одамлар гавжум жойларга бормаслик, ўзлари билан ҳар доим шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва РФда қонуний тарзда бўлиб турганини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб юриш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонуний талабларига риоя қилиш тавсия этилади.