Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этди. 22 ноябрь куни Индонезияда бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

Ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди. Ўзбекистон терма жамоаси майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, ярим ҳимоячи Оллоберган Каримов жарима майдончаси ичига узатма берди, пасни қабул қилиб олган Лазизбек Мирзаевнинг дарвозага йўллаган зарбасини Англия терма жамоаси дарвозабони қайтарди, лекин якунда ҳужумчи Амирбек Саидов тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Бу Саидовнинг ушбу турнирдаги тўртинчи голи бўлди.

Инглизлар 35-дақиқада ҳисобни тенглаштирди — ҳужумчи Жоэль Ндала жамоасининг қарши ҳужумини голга айлантирди.

67-дақиқага келиб жарима зарбасини Лазизбек Мирзаев аниқ амалга оширди. У киритган тўп ғалаба голи бўлди ва Ўзбекистонни жаҳон чемпионатининг чорак финалига олиб чиқди. Шу тариқа, ўсмирлар терма жамоаси тарихдаги энг яхши натижани такрорлади. Ўшанда ўсмирлар 2011 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиққанди.

Жамоа чорак финалда Франция — Сенегал жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Статистика

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

Голлар видеоси

Фото

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати

англия, футбол, U-17 жаҳон чемпионати