«узсувтаъминот» тегли мақолалар


Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади
6 ноябр 2023, 14:42

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади

2024 йил 1 июлдан Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик суви таъминоти ва оқова тизимлари хусусий секторга ўтказилади. Сув таъминоти хизматлари учун тарифлар ишлаб чиқариш таннархига ва бошқа мажбурий тўловларга киритилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди
19 октябр 2023, 21:13

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди
31 август 2023, 18:04

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди

Президент фармонига кўра «Ўзсувтаъминот», «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ва «ТошуйжойЛИТИ» АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
27 август 2023, 15:25

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг барча туманларида 11 сентябрь-13 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди
26 июл 2023, 10:51

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади.

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди
14 июл 2023, 14:45

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Соҳиб Саифназаров президент топшириғи билан ишдан бўшатилганди.

«Истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги 1,36 трлн сўмга етди» — «Ўзсувтаъминот»
4 май 2023, 17:33

«Истеъмолчиларнинг сувдан қарздорлиги 1,36 трлн сўмга етди» — «Ўзсувтаъминот»

Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори 1,36 трлн сўмга етди. Шундан 1,13 трлн сўм жисмоний, 224 млрд сўм юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Қарздорлиги энг юқори ҳудудлар пойтахт, Андижон ва Тошкент вилоятлари бўлиб турибди.

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади
3 май 2023, 11:42

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш учун 200 млн евро ажратади. Маблағлар Қўқон, Марғилон, Термиз шаҳарларининг сув тизимини ривожлантириш учун йўналтирилади.

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади
29 август 2022, 09:53

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
22 июл 2022, 18:20

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

«Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди
12 июн 2022, 03:59

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди

Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида сув ўчирилди
11 март 2022, 11:40

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида сув ўчирилди

Бўз-сув сув олиш иншоотининг Д-1000 тармоғи носозлик туфайли ўчирилди. Бунинг оқибатида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча сувсиз қолади.

Ўзбекистон бўйлаб свет, газ ва ичимлик суви тўлиқ тикланди
28 январ 2022, 14:54

Ўзбекистон бўйлаб свет, газ ва ичимлик суви тўлиқ тикланди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини хабар берди. «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ўзсувтаъминот» ҳам табиий газ ҳамда ичимлик суви истъемолчиларга аввалгидек етказиб берилаётганини маълум қилди.

Сув ҳисоблагичларини ўрнатиш харажатлари истеъмолчилар бўйнида қолди
29 декабр 2021, 21:36

Сув ҳисоблагичларини ўрнатиш харажатлари истеъмолчилар бўйнида қолди

Қонунчилик палатаси «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Депутат Расул Кушербаев «янги Ўзбекистонда сув таъминоти масаласи эскилигича қолаётганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, истеъмолчи «сув ҳисоблагичини ўзи сотиб олади, ҳисобини ўзи юритади ва кўрсаткичларни ўзи текширади». «Ўзсувтаъминот» корхонаси раҳбари Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, корхона ўз ҳисобидан ҳисоблагичларни ўрнатишга тайёр, аммо кейин «барча харажатларни тарифларга қўшишга тўғри келади».

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган
23 сентябрь 2021, 13:58

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган

Январь-август ойларида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва канализация тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида давлат бюджетига жами 8,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатларининг 90 фоизи юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Самарқанднинг айрим ҳудудлари ва Навбаҳор туманида сув жадвал бўйича етказилади
9 июн 2021, 11:15

Самарқанднинг айрим ҳудудлари ва Навбаҳор туманида сув жадвал бўйича етказилади

Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»
28 декабр 2020, 16:46

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»

2020 йил давомида 1,2 миллион нафардан зиёд аҳолига илк бор ичимлик суви етказилди. Бундан ташқари, авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага, яъни 12 фоизга камайгани қайд этилди.

Тошкентда оқова сувлардаги чиқиндилар ҳажми ортиб бормоқда — «Ўзсувтаъминот»
20 ноябр 2020, 15:17

Тошкентда оқова сувлардаги чиқиндилар ҳажми ортиб бормоқда — «Ўзсувтаъминот»

Канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради «Ўзсувтаминот» компанияси. Шу сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг