Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 1 та МЧЖ 3 млрд 838 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилшича, «Р.Т.» МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган, оқибатда 5 млн 816 минг 592 метр куб газ ўғирланган. Бу 29 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил этади.
Шу билан бирга, истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан 3 млрд 59 млн 281 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли электр тармоғидан ажратилди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда.