Бухоро вилояти Пешку туманидаги муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туманнинг Мустақиллик, Чиғирчи, Янгибозор, Садир ва Малишояк маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Зандани каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп дарахт, шундан 23 туп кам қимматли, 102 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган.

пешку тумани, дарахт кесилиши, бош прокуратура

Дастлабки хулосага кўра, табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ жуда кўп миқдордаги зарар етказилган.

Ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилди.

Мазкур жиноят иши тергови устидан прокурор назорат ўрнатилган.