Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.

Ўзбекистон мактабларида дарслар 4-сентабрдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 2023/2024 ўқув йили 4-сентабр, душанбадан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Узбекистан Аирwайс Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Узбекистан Аирwайс Мустақиллик байрами муносабати билан 1-сентабрдан 3-сентабргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Туман ҳокимлари инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади — президент

Туманлар ҳокимлари бундан буён ўз ҳудудларида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб беради, деди Ўзбекистон президенти. Буни сунъий йўл билан эмас, такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон ИИВ — икки блогер қидирувга берилгани сабаблари ҳақида

ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Санжар Хоъжа) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобил олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Детеcтив Уз) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи

Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчининг барчаси Жаҳон кубогини тарк этди

Ўзбекистоннинг Жаҳон кубогидаги сўнгги вакили, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди

Президент фармонига кўра Марказий банк 2024 йилдан оилавий тадбиркорлик дастурлари учун банкларга камида 2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиши керак. Бунгача мазкур мақсадлар учун пул ТТЖ ёки буджетдан ажратилган. МБ маблағларини расмий жалб қилиш (қонунда назарда тутилмаган) илк бор кузатилади.

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди

Фарғона вилояти ҲЕТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанддаги оҳак сехи 4,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Пастдарғом туманида оҳак ишлаб чиқарувчи сех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда яна бир автобус Спарк билан тўқнашди

Учтепа туманида Ютонг русумли автобус йўлига чиқиб қолган Спарк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади. Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас.