Мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентабрдан бошланади, деб хабар берди Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани сабабли 1−3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Шу муносабат билан республикадаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4-сентабрдан (душанба куни) бошланади, дейилади хабарда.