Шавкат Мирзиёев 4 августда Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. У ерда олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда

Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.

Тошкентда Malibu автобус билан тўқнашиб кетди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида Malibu енгил автомобили қайрилиб олмоқчи бўлган Yutong автобуси билан тўқнашиб кетди.

2030 йилга келиб автобусларнинг барчаси электробус бўладими?

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси лойиҳасида мамлакат жамоат транспортини «электробус ва электромобиллар» билан янгилаш таклиф этилган. Шунингдек, жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш назарда тутилган. Ҳужжатда электрда ҳаракатланувчи транспортларнинг бошқа турлари келтирилмаган.

Ўзбекистонда 5,5 йил ичида кўпхотинлилик учун 38 киши судланди

Ўзбекистонда сўнгги 5,5 йил ичида 38 нафар эркак кўп хотинли бўлишда айбланиб судланди, уларнинг 4 нафари 2023 йилнинг биринчи ярмига тўғри келди.

Сайрга чиққан Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўрилар — Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар

Тошкент вилояти Экобошқармаси Майдонтол ҳудудида Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўриларнинг фотоқопқонга муҳрланган тасвирларини эълон қилди. Видео.

Олий судда кўриладиган ишга даъвогар сифатида борган эркак юрак хуружидан вафот этди

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида шикояти кўрилиши учун даъвогар сифатида борган 66 ёшли эркак кутиш хонасида юрак хуружидан вафот этди. Олий суд мажлис ўз вақтида бошланганини маълум қилди.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди. Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб яна Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтди.

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ой материали — «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси қандай тайёрланган?

«Газета.uz» ўзбек таҳририяти эълон қилинаётган мақолалар орасидан ҳар ой энг яхшисини танлаб, унинг муаллифлари билан алоҳида видеосуҳбат уюштиришга қарор қилди. Июль якунига кўра, журналист Холида Мусулмоннинг «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси ой материали деб топилди.

«Халқи саводсиз давлат — кучсиздир». Вьетнам қандай қилиб таълимда илғор мамлакатга айланди?

Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.