Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та — 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини жамғарди.

Аввалига юнон-рум кураши бўйича саккизта медални қўлга киритилди.Ундан сўнг, ўзбекистонлик аёл курашчилар жамоага 7 та медаль тақдим этди (2 кумуш ва 5 бронза). Мусобақани эркин курашчилар баҳси тугатиб берди. Терма жамоа вакиллари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Сўнгги кундаги совриндорлар:

Кумуш медаль:

  • -92 кг: Шерзод Поёнов
  • -97 кг: Аиназар Базарбаев

Бронза медаль:

  • -70 кг: Зафарбек Отахонов
  • -74 кг: Асадбек Каримов
  • -125 кг: Ҳикматилло Қурбонов.