Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Унда ўзбекистонлик аёллар жамоаси 2 кумуш ва 5 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кумуш:

  • -53 кг: Дилшода Матназарова;
  • -59 кг: Сарвиноз Жиембаева.

Бронза:

  • -57 кг: Улмекен Эсенбаева;
  • -62 кг: Нигина Сабирова;
  • -65 кг: Гулмира Айтмуратова;
  • -72 кг: Мардон Кадамова;
  • -76 кг: Валентина Турениязова.

Жамғарилган еттита медаль туфайли ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон ва Япония терма жамоаларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.