Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.

қайд этилишича, Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган «Бўстон Фирдавс» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Ф.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига (Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарлик натижасида тупроқ унумдорлигига 21 миллион 286 минг 980 сўм зарар етказилган.

«Ҳожимурод Маматрайим» фермер хўжалигида ҳам ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Ф. М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарлик натижасида тупроқ унумдорлигига 17 миллион 548 минг 113 сўм зарар етказилган.

«Элсевар Нурли Замин» фермер хўжалигида ҳам ғалладан бўшаган, 5 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳолат билан тупроқ унумдорлигига 8 миллион 774 минг 055 сўм зарар етказилган.

«Какайди пахтакор» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари И.Э.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида тупроқ унумдорлигига 17 миллион 520 минг 822 сўм зарар етказилган.

«Эшқобил Ҳожимурод» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 13 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Э. Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳолат билан тупроқ унумдорлигига 27 миллион 918 минг 690 сўм зарар етказилган.

«Зилола-Руслан» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 7 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари Б.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарлик натижасида тупроқ унумдорлигига 13 миллион 28 минг 722 сўм зарар етказилган.

Қумқўрғон туманида аниқланган ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолати бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 106 миллион 074 минг сўмни ташкил этди. Етказилган зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилади.