25 июнь куни Тошкентда ҳамда Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишланган халқаро миқёдаги Yangi Nafas югуриш мусобақаси ва Vatan Qalqoni ҳарбий-ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Yangi Nafas халқаро югуриш мусобақаси Марказий Осиёда ўтказиладиган йирик оммавий спорт тадбирларидан биридир. Мамлакат бўйлаб пойгада 50 мингдан ортиқ югурувчи иштирок этади. Шу билан бирга мазкур пойгага илк бор Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик югурувчилар ҳам қўшилади.

25 июнь куни Тошкентда Humo Arena спорт мажмуаси майдонида Yangi Nafas марафони старт олади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.

Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус шаҳарларида икки масофадан бирини танлаш мумкин — 3 км ва 1 миль, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида эса фақат 3 км масофа мавжуд.

Барча шаҳарларда тонгги соат 6:00 да мусобақага старт берилади.

Вилоятлардаги Yangi Nafas пойгасида иштирок этиш бепул. Тошкент шаҳрида iticket.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Старт тўпламлари 23 ва 24 июнь кунлари Енгил атлетика федерациясида тарқатилади.

25 июнь куни соат 19:30 дан 21:30 га қадар Milliy Bog‘ истироҳат ва маданият боғида Ёшлар куни ва Olympic Day кунига бағишлаб ўтказиладиган Yangi Nafas югуриш мусобақаси муносабати билан машҳур ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади. Концерт давомида Yangi Nafas югуриш мусобақаси ғолибларига тантанали равишда совғалар ва совринлар топширилади.

Ёшлар куни ва Olympic Day байрамини бирга нишонлаш имкониятини қўлдан бой бермаган мақул.

«Бир Ватанда, бир вақтда, бир мақсадда, бирга югурамиз».

Реклама ҳуқуқлари асосида.