Деноминация қилиш режаси йўқ — Марказий банк

Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Uzum ва Click бирлашишини эълон қилди

11 миллионга яқин фойдаланувчига эга Click тўлов тизими Uzum экотизимининг бир қисмига айланади. Бирлашиш натижасида Click фойдаланувчилари, жумладан, чекка ҳудуддагилар бозор ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.

Деноминация қилиш режаси йўқ — Марказий банк

Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилишда давом этади

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайган бўлса, янги ҳафтада аста-секин кўтарилиб, +40…+42 даражагача етади, бу даврнинг иқлимий қийматларидан юқоридир. Фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Тошкентдаги Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари реконструкция қилинади

Пойтахтнинг Чорсу ва Эски жува бозорлари 2023 йил охиригача тартибга келтирилиб, туристик жозибадорлиги оширилади. Бунда замонавий савдо расталари ва кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, ирригация тармоқларини янгилаш ва биноларни миллий архитектура асосида реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Қашқадарёда терроризмни молиялаштиришда айбланган эркак 6 йилга қамалди

2022 йилда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш ва терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бирга юрган ноёб морхўр ва Бухоро тоғ қўйлари (видео)

Экология вазирлиги «Сурхон» давлат қўриқхонасида ноёб турдаги морхўр ва Бухоро тоғ қўйларининг биргаликда юрган кадрларини эълон қилди.

«Яшил тараққиёт учун!» Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастури

Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев сайловолди дастурида 2030 йилдан бошлаб, 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни таъқиқлаш, чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш, 100 ёшдан ошган дарахтларга табиий ёдгорлик мақомини бериш каби масалалар ўрин олган.

«Ижтимоий давлат сари». Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастури

ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятов энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш, коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш каби масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.

«Адолат — ҳар бир инсон учун!» Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.

«Газета.uz» да эълон қилинган мақола:

Нукус иши: Апелляция шикояти берган 28 нафар шахсдан 5 нафари озод этилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят ишида судланган яна 28 нафар шахснинг апелляция шикояти бўйича қарори эълон қилинди. 5 нафар судланувчининг жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди, 7 нафар судланувчининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.