Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашишини эълон қилди. Бирлашиш бўйича кейинги қадамлар тўғрисидаги шартнома 12 июнь куни Тошкентда имзоланди, дейилади корхоналар қўшма баёнотида.

Uzum ва Click интеграцияси туфайли мамлакатнинг чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам ишончли ва қулай молиявий хизматлар, рақобатбардош нархлардаги маҳсулотларнинг улкан ассортименти, бизнесни ривожлантириш ечимлари ва бошқа рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Келажакда компаниялар Click`ни супер иловага айлантиришни режалаштирмоқда — бу компаниялар гуруҳининг экотизимига киришнинг асосий нуқталаридан бири бўлади. Узум экотизимининг рақамли маҳсулотлари ва сервислари миллионлаб фойдаланувчилар учун таниш бўлган тартибда ишлашни давом эттиради, бунда мамлакат аҳолиси муайян муаммони ҳал қилиш учун алоҳида иловадан фойдаланиши мумкин, бироқ шу пайтнинг ўзида Uzum Market харидорлари, шу жумладан, бутун мамлакат бўйлаб 180 дан ортиқ тарқатиш пунктларида буюртмаларни тўлашда янги имкониятларга эга бўлади.

Click ҳам илгари эълон қилинган режалар устида ишлашни давом эттиради. Ва биргаликда компаниялар кундалик муаммоларни ҳал қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта янги сервисларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Улар орасида авиа, темирйўл, транспорт воситаларига чипталарни брон қилиш сервиси, саёҳат агрегатори ва давлат сервислари билан интеграция бор.

«Ўзбекистон бозорида дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлган компаниялар таркибига мос келадиган компания пайдо бўлмоқда ва бу дунё мисоллари тўлов, fintex ва e-commerce сервисларини бирлаштириш истеъмолчилар ва тадбиркорлар учун имкониятларни сезиларли даражада оширишга имкон беришини кўрсатади. Uzum мамлакатнинг етакчи компаниялари ресурслари ва экспертизалари бирлашмаси сифатида ташкил этилган ва бугун биз ушбу векторга амал қилишни давом эттириб, Uzum катта оиласига киргани билан етакчи рақамли тўлов тизими жамоасини қутлаймиз. Click билан биргаликда биз янада тезроқ ўсиб, энди 13 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларимизнинг ҳаётини осонлаштирамиз», — деган Uzum компаниялар гуруҳи бош директори Жасур Жумаев.

«12 йиллик фаолияти давомида Click мамлакатдаги энг яхши жамоалардан бирини йиғди, натижада компания тўловлар бозорида етакчига айланди. Янги уфқлар вақти келди. Узум билан музокаралар давомида бизнинг стратегиямиз ва мақсадларимиз бир-бирига мос келишини кўрдик. Шунинг учун биз экотизим билан бирлашишдан жуда хурсандмиз ва бунда катта истиқболларни кўрмоқдамиз. Бундай кенг имкониятларга эга иккита йирик ўйинчини бирлашиши бир-бирининг ресурсларини кўпайтиришга ва янги кенг кўламли вазифани — мамлакатда ўхшаш бўлмаган маҳсулотни яратишга имкон беради. Click, албатта, жорий режалар, кредитлаш лойиҳаси, давлат хизматлари билан интеграция бўйича бир қатор лойиҳалар, туризм соҳасида ва бошқалар устида ишлашни давом эттиради», — дейди Click компанияси СEО`си Улуғбек Рустамов.

Маълумот ўрнида, Click тўлов тизимида ойига 37 миллиондан ортиқ транзакциялар амалга оширилади, Click иловаси 9 миллиондан ортиқ iOS ва Android фойдаланувчилари томонидан юклаб олинган, @clickuz Telegram боти ва USSD фойдаланувчиларини ўз ичига олган рўйхатдан ўтишларнинг умумий сони эса 15 миллиондан ошади, бу эса компанияга 11 миллионга яқин уникаль фойдаланувчиларни беради. Click мулкдорлари Uzum гуруҳининг бош компанияси акцияларининг улушини олишади, жамоа эса лойиҳани ривожлантиришда ишлашни давом этади.

Uzum экотизимига эса тез етказиб бериш ва кенг ассортиментга эга Uzum Market маркетплейси, Uzum Nasiya муддатли тўлов сервиси, банк активлари ҳамда Uzum Tezkor — ресторан ва дўконлардан экспресс етказиб бериш киради.