«Сурхон» давлат қўриқхонасида ноёб турдаги морхўр ва Бухоро тоғ қўйларининг биргаликда юрган кадрлари фотоқопқонга тушиб қолди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги видеони ўзининг Telegram каналига жойлади.

Ушбу ноёб жониворларнинг иккиси ҳам Қизил китобга ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган.

Улар йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ҳозирда қўриқхонада 100 бошга яқин Бухоро тоғ қўйи ҳамда 600 бошдан зиёд морхўр доимий муҳофазага олинган.