Ўзбекистон президенти энергетика тизимини ёзги мавсумга тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев электр энергияси истеъмоли кескин ошадиган ёз фасли учун Ўзбекистонда энергия таъминотига тайёргарлик бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳокимларнинг кутилаётган юклама ҳажмини қоплаш юзасидан ҳисоб-китоблари йўқлиги танқид қилинди.

Тошкент раҳбарлари ота-оналардан фарзандларига ҳар куни ҳеч бўлмаса 10 дақиқа вақт ажратишларини сўради

Тошкент ҳокими в.б., прокурори, ИИББ бошлиғи ва солиқ бошқармаси раҳбари (шаҳарнинг «тўрт сектор» раҳбарлари) ота-оналарни болаларга кўпроқ эътибор қаратишга чақириб, ўз ёрдамларини таклиф қилишди: «Биз доимо сиз билан елкадошмиз».

ХДП Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида маъқуллади

Халқ демократик партиясидан партия раиси Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида Қурултойда кўриб чиқиш учун маъқулланди.

«Адолат» партияси Робахон Маҳмудовани президентликка номзод сифатида кўрсатади

«Адолат» социал-демократик партияси Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатмоқда.

Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатлари тўхтатиб турилади — Олий суд

Судьялар олий малака ҳайъати «Адолат» партиясидан президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.

ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни маъқуллади

Партиянинг Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Руслан Нурудинов оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Руслан Нурудинов иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритиб, қитъа чемпиони бўлди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Чуй вилоятида автомобиль заводи қуришни бошлади

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Розуқулов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Чуй вилоятида «Алтин тулпар унаа курулуш» автомобиль ҳамда тижорат ускуналарини йиғиш ва ишлаб чиқариш заводи қурилишини бошлаб берди.

Президент кўмир қазиб олишни 22,6 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди. Биринчи чоракда бу кўрсаткич 14 фоизга пасайганди

«Ўзбеккўмир» корхонасининг Ангрен кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, деди президент. У кўмирга бўлган талаб 1,5 баробар ошишини айтди ва қазиб олишни 22,6 фоизга — 6,5 миллион тоннагача ошириш вазифасини қўйди. Кўмир қазиб олиш биринчи чоракда 14 фоизга қисқарганди.

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди

3 май куни Бахмал туманида 5 ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 2 та археология ёдгорлигига 495 млн сўмлик зарар етказилди

Оққўрғонда «Шохрухия шахристони» ва «Қийритепа» археология ёдгорликларининг хусусий корхоналарга бериб юборилиши оқибатида объектларга жами 495 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳолатга сабабчи мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Шанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади. Якшанба куни эса ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳарорат кечалари +13…+20 даража, кундузи +27…+35 даража атрофида бўлади.

14−17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Кўплаб ҳудудларда кучли ёмғир, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди.

Москвадаги кафега қилинган ҳужумда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган — Миграция агентлиги

Москвадаги «Монро» кафесига 30 нафар ўзбекистонлик мигрант ҳужум уюштириб, ўғриликлар содир этгани айтилганди. Миграция агентлиги Россиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига таяниб, бу воқеа гумонланувчилари ўртасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

Юқори натижаларга эришган педагогларга 50 фоизгача устама тўланиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга ошиши, фидоий, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилиши мумкин.